Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
12-масала 
Фуқаро М. 2013 йил 7 октябрдан 08 октябрга ўтар кечаси тахминан 
тунги соат 01:45ларда мастлик ҳолатида давлат рақами 01V 958BA ―Нексия‖ 
русумли автомашинасини номаълум шахслар томонидан ўғирлаб 
кетилганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Миробод тумани Ички ишлар 
бўлимига телефон орқали хабар беради.
Лекин суриштирув вақтида фуқаро М.га тегишли бўлган давлат рақами 
01V 958BA ―Нексия‖ русумли автомашинасини маст ҳолда бошқариб 
келаѐтганида, ЙҲХ ходимлари томонидан тўхтатилиб жарима майдонига 
қўйилганлиги аниқланди. 
− Фуқаро М.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг ва юридик таҳлил 
қилинг? 
13-масала 
Судланувчи Б. судда кўрсатув беришдан бош тортди. Мазкур жиноят 
ишини кўраѐтган судья судланувчи Б.нинг кўрсатув беришдан бош 
тортганлиги ҳақида далолатнома тузиб, ишни кўришни давом эттирди. 


248 
- Судланувчи Б.ни кўрсатув беришдан бош торганлиги учун 
жавобгарликка тортиш мумкинми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
14-масала
Фуқаро У. 2000 йилдан буѐн фуқаро М. билан қонуний никоҳдан 
ўтмасдан бирга яшаб келиб, ўз шахсий жамғармасига, яъни 45.000.000 сўмга 
2012 йил 16 март куни М.ни номига «Ўзсаноатқурилиш» банкига тегишли 
Юнусобод туманидаги «Шаҳристон» бўлимидан, кредитга давлат белгиси 
01А 754 АА бўлган «Нексия русумли» автоуловни сотиб олган. 
Гарчан автоулов М. номига расмийлаштирилган бўлсада, У. ўзи 
фойдаланиб келиб, ҳар ойлик 140.000 сўм тўловларини ўз маблағидан амалга 
ошириб келган.
Фуқаро У. 2014 йил 29 август куни соат тахминан 09.00ларда М. билан 
уришиб қолганлиги сабабли, у билан келажакда муносабатларини тўхтатиш 
ва автоуловни ўзида олиб қолиш мақсадида, ўз бошқарувида бўлган ушбу 
автоуловни 2014 йил 28 август куни соат тахминан 22.00 ва 23.00лар 
оралиғида ―Қўйлиқ‖ бозори олдидаги автостоянкага қўйиб, М.га тегишли 
бўлган мулкни уни розилигисиз ўзбошимчалик билан яшириб қўйган. 
Бундан ташқари, У. ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2014 
йил 29 август куни соат 17.00дан 18.00 гача бўлган вақт оралиғида Тошкент 
шаҳар Миробод тумани ИИБ тергов бўлимининг хизмат хонасида гувоҳ 
тариқасида сўроқ қилинган вақтда, у била туриб давлат рақами 01А 754 АА 
«Нексия» русумли автоуловни 2014 йил 28 август куни соат тахминан 
23.00дан 29 август куни соат 09.00гача бўлган вақт оралиғида номаълум 
шахслар томонидан ўзини уйини олдидан олиб қочиб кетишди деб 
кўрсатмалар берган. 
− Айбдорнинг ҳаракатларида жиноят таркиби борми? 
– Агарда жиноят таркиби бўлса, унинг қилмишини квалификация ва 
юридик таҳлил қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling