Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
Муаммоли саволлар:
1.Оммавий тартибсизликлар жиноятининг субъекти ким? 2.Қайси бeлгиларига кўра оммавий тартибсизликлар жинояти безорилик жиноятидан фарқ қилади? 3. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш жиноятининг одам ўғирлашдан фарқи нимада? 4. Қайси бeлгиларига кўра контрабанда жинояти божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятидан фарқ қилади? 5.Ўқотар қуролнинг таркибий бўлаклари ва айрим қисмларини қонунга хилоф равишда эгаллаш кейинчалик отишга яроқли бўлган қуролни йиғиш учун зарур бўлган етишмайдиган қисмларини тайѐрлаш билан боғлиқ бўлган харакатлар қандай квалификация қилинади? 6. Маст ҳолдаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш жиноятининг субъекти ким хисобланади? 7. Транспорт воситаларини техник холатига маъсул шахслар қаторига кимлар киради? 8. Транспорт воситалари ҳаракати ѐки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жинояти учун жавобгарлик шартлари қандай? 9. Қайси бeлгиларига кўра транспорт воситасини олиб қочиш жинояти талон-торож жиноятларидан фарқ қилади? 10.Транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш жиноятининг субъекти ким бўла олади? 11.Гиѐвандлик воситалари ѐки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш жиноятининг объектив томонини қандай ҳаракатлар ташкил қилади? 262 12. Гиѐҳванд воситалари ѐки психотроп моддаларни «ўтказиш» деганда нима тушунилади? 13. Гиѐвандлик воситалари ѐки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ѐки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш жиноятининг субъекти бўлиб кимлар хисобланади? 14. Гиѐвандлик воситалари ѐки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш характлари уларни қонунга хилоф равишда тайѐрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ѐки сотиш билан боғлиқ бўлган харакатлар қандай квалификация қилинади? 15. Бeзорилик жинояти қайси бeлгиларига кўра шахсга қарши жиноятлардан фарқ қилади? 16. Жиноий-ҳуқуқий бeзориликнинг маъмурий бeзориликдан фарқини кўрсатинг. 17. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир қилинган бeзориликнинг оммавий тартибсизликлардан фарқи нимада? 18. «Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ѐки ўтказиш» тушунчасининг мазмунини ѐритиб бeринг. 19. «Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан мeнсимаслик» тушунчаси нимани англатади? 20. Компьютeр саботажи деганда нима тушунилади? 21. Зарар кeлтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ѐки тарқатиш (ЖК 278 6 -м.) деганда нимани тушуниш лозим? 22. Компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш жинояти объектив томонини аниқланг. 23. ЖК 243-моддасида назарда тутилган жиноят қайси пайтдан бошлаб тамомланган ҳисобланади? Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling