Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
8-масала К. исмли шахс ўқ дори сақланадиган омборда омборчи лавозимида хизмат қилади. Кунларнинг бирида у қурол яроқ омборидан С. исмли дўстининг илтимосига кўра ўқ-дорининг бўлаги бўлган гранатанинг запалини олиб чиқиб кетаѐтганида қўлга олинди. Терговчи бу масала юзасидан К. исмли шахсга нисбатан ЖКнинг 248-моддаси билан иш қўзғатди. – Терговчини ҳаракатлари қонунийми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 9-масала Ш. исмли шахс портлатиш қурилмасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказаѐтганда қўлга олинди. – Шахсни жавобгарлик масаласини ҳал этинг. 265 – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 10-масала У. исмли шахс қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига кираѐтганда божхона назоратидан яшириб жуда кўп миқдорга дори воситаларини олиб ўтаѐтиб қўлга олинди. – Шахснинг ҳаракатларини квалификация қилинг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 11-масала Г. исмли шахс ўзи божхонада ишлашига қарамай, жуда кўп миқдорда товарларни ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказган. – Г.ни ҳаракатларини юридик баҳоланг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 12-масала Фуқаро Н. «Nexia» русумли автомашинасини 65 км-соат тeзликда бошқариб кетаѐтганда йўл чеккасида турган «Мeрсeдeсс» юк автомашинасини айланиб ўтаѐтиб, ундан 2,5 мeтрлар масофада йўлдан югуриб ўтаѐтган К. ва С. исмли ўсмирларни кўриб қолди. Ўсмирларни босиб қўймаслик мақсадида у дарҳол рулни чап томонга, яъни қарама-қарши ҳаракат йўлига бурди ва машинани тўхтатишга уринганда, қарама-қарши йўналишдан келаѐтган «Оpel» автомашинаси билан тўқнашди ва оқибатда ушбу автомашинанинг ҳайдовчиси воқeа жойида ўлди. – Н. К. ва С.ларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling