Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
17-масала 22-23 автокорхонасининг хайдовчиси Д. бошлиқни хизмат жойидан олиб кетиш учун келганида бошлиқ томонидан айтилган вақтдан 20 дақиқа кеч қолиб келди. Шу бахона қилиб шу захоти хайдовчини ишдан бўшатиб юборди ва ўзи маст холда бўлишига қарамай автотранспортга ўтириб уйига кетди. Бошлиқнинг мастлиги юқори бўлганлиги учун йўл харакати қоидалари бузиб ЙТХ содир этди. ЙТХ натижасида К.исмли чет эл фуқароси оғир тан жарохати олди. – мазкур холат юзасидан шахсларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 267 – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 18-масала 28-88 автокорхонасининг хайдовчиси Д. ўзига бириктирилган авто транспортининг тормоз тизими яхши ишламаслигига қарамасдан хизматга чиқиб йўл харакати қоидаларига амал қилган холда бошқариб кетди ва йўлни кесиб ўтаѐтган пиѐда Ж. ни уриб юборди. Шунинг натижасида пиѐда оғир тан жарохати олди. Дастлабки тергов жараѐнда аниқланишича хайдовчи Д. автомашинани тормоз тизими соз холда бошқарган тақдирда хам ушбу пиѐдани уриб юбориши аниқланди. – мазкур холат юзасидан Д.ни ҳаракатларини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 19-масала И.исмли шахс жиноят содир этиб яшириниш мақсадида югуриб кетаѐтган вақтида дўкон олдида ѐқих холда турган фуқаро Л.га тегишли бўлган МАТИЗ автомашинани кўрди. Воқеа жойидан тезроқ кетиш мақсадида ушбу атомашинага ўтириб уни бошқариб кетди. – мазкур холат юзасидан И.ни ҳаракатларини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 20-масала Фуқаро И. автотранспортни бошқариш ҳуқуқини берувчи хужжатлари бўлмаслигига қарамасдан ўзининг турмаш ўртоғига тегишли бўлган ВАЗ 2106 русумли автомашинани йўл ҳаракат қоидаларига амал қилган холда бошқариб кетаѐтиб бошқа автомашина билан тўқнашиб кетди. Натижада ушбу тўқнашувдан И. оғир тан жарохати олиб шифохонага ѐтқизилди. – мазкур холат юзасидан И.ни ҳаракатларини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling