Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet239/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
25-масала 
Б. ва М.лар товар сақлаш омборхонаси қўриқчисини ѐнига бориб, унга 
нисбатан газ балончасини ишлатиб ҳушидан кeтказишди ва табель қуролини 
олиб кетишди. Қуролни улар катта юк машиналари ҳайдовчиларига нисбатан 


269 
босқинчилик ҳужумларини уюштириш учун олишган, бироқ орадан уч кун 
ўтгач улар қўлга олиндилар. 
– Б. ва М.лар томонидан содир қилинган қилмишларни квалификация ва 
юридик таҳлил қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
26-масала 
Тунда гиѐҳвандлик кассаллигига чалинган Б. навбатчи дорихонага 
кириб, сотувчининг бўйнига пичоқ тираб, таркибида гиѐҳвандлик воситаси 
бор бирон-бир дорини беришни талаб қилди.
Сотувчи дорихонада наркотик моддаси бор препаратларнинг йўқлигини 
билар эди, бироқ ўзини хаѐтидан хавфсираб Б. га таркибида гиѐҳвавндлик 
воситаси бор препарат сифатида, аслида оддий тинчлантирувчи воситани 
бериб юборди.
– Б.нинг харакаларини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
27-масала 
Ўта хавфли рецидивист деб топилган Ж. қўшниси бўлган 18 ѐшлик А. ва 
унинг укаси 16 ѐшлик З.ларга марихуана номли гиѐхвандлик воситасини 
истеъмол қилишларини таклиф қилди. А. рози бўлиб, марихуанани истеъмол 
қилиб кўрди, унинг укаси З. эса истеъмол қилишни хохламади. 
– Содир этилган қилмишга ҳуқуқий бахо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
28-масала 
Аэропортда Россия Федерациясидан келаѐтган фуқаро Н.нинг қўл юки 
кўздан кечирилаѐтганда оз бўлмаган миқдорда «кокаин» наркотик моддаси 
топилди.
Аниқланишича, Н. ушбу моддани ўзининг эхтиѐжлари учун олиб келган. 
– Н.нинг харакатларини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling