Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
8-масала Ўзбeкистoн Рeспубликасининг фуқарoси Л. Бирлашган Араб Амирликлари Дубай шахрида 5 йил давoмида тадбиркoрлик фаoлияти билан шуғулланиб, иккита аѐлга уйланган ва умумий рўзғoр асoсида бирга яшаб кeлган. – фуқарo Л. ушбу хoлат бўйича Ўзбeкистoн Рeспубликаси жинoят қoнунчилигига асосан 126-модда билан жавoбгарликка тoртиладими? – жавoбгарликка тoртиш масаласи Жинoят қoнунчилигининг қайси мoддасига мувoфиқ хал этилиши лoзим? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 9-масала Ўзбекистон фуқароси В. Тошкент шаҳрида АҚШ милий валютаси «беш минг АҚШ доллари»ни қалбакилаштириб Қозоғистон Республикаси Алма- ата шаҳрида муомалага киритишда шу ҳудуд ҲМҚО ҳодимлари томонидан қўлга олинди. – ушбу ҳолатда Ўзбекистон фуқароси қайси давлат қонунчилигига кўра жавобгарликка тортилади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 10-масала Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди томонидан фуқаро Г. турмуш ўртоғи Б.ни қасддан ўлдирганликда айбдор деб топилиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланди. Фуқаро Г. жазони ижро этиб чиққанидан сўнг, кунларнинг биридан ишдан қайтаетиб собиқ турмуш ўртоғи Б. нотаниш эркак билан кетаетганининг гувоҳи бўлди. Г. аввалига Б.ни тирик эканлигига ишонмади ва уни кузата бошлади. Г.нинг кузатувлари натижасида турмуш ўртоғи Б. тирик эканлигига ишонч ҳосил қилди ва унинг учун 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиб чиққанлиги учун уни ўлдирди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов олиб борилди ва суд жараѐнида Г.нинг ҳимоячиси судьяга ҳимояси остидаги фуқаро Г. муқаддам турмуш ўртоғи Б.ни ўлдирганликда айбланиб, жавобгарликка тортилганлигини Жиноят кодексининг 8-моддасида (Одиллик принципи) ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки маротаба жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилганлигини айтиб, суддан Г.га нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тугатишни сўради Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling