Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
61-масала Ўзбекистон Республикаси ЖК 283-моддасининг биринчи қисми билан айбланган оддий аскар А.га нисбатан юритилган жиноят ишини суд ҳайъатида кўриб, уни шу модда билан уч йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилган. Мазкур модда санкциясида ҳам жазонинг юқори миқдори уч йил озодликдан маҳрум этиш қилиб белгиланган. – Суднинг ҳукмининг қонунийлигига баҳо беринг. – Қандай жиноят ишлари якка тартибда, қандай жиноят ишлари ҳайъатда кўрилади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 62-масала Фуқаро И. суднинг 2011 йил 15 сентябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми билан тайинланган ўн йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ вақтида ЖК 105- моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган. Суд томонидан мазкур жиноят учун бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиб, унга ЖКнинг 60-моддасига асосан бир неча ҳукмлар юзасидан ўн бир йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгилаган. – Суд ҳукмига баҳо беринг. – Бир неча жиноят содир этганлик (ЖК 59-м.) ҳамда бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш (ЖК 60-м.)нинг фарқларини тушунтириб беринг. 93 – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 63-масала Фуқаро Б. жабрланувчиларни алдаш йўли билан уларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиб ўзлаштирганлиги учун, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг учинчи қисми ―а‖ банди билан айбланган. Келтирилган моддий зарар суд тергови давомида судланувчи томонидан тўлиқ қопланган. Суд Б. муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланганлиги ва судланганлик муддати ўтмасдан туриб мазкур жиноятни содир этганлигини инобатга олиб, уни Ўзбекистон Республикаси ЖК 168- моддасининг учинчи қисми ―а‖ банди билан олти йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарган. – Суднинг ҳукми адолатлими? – Жиноят ҳуқуқида рағбатлантирувчи норма деганда нимани тушунасиз? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling