Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
54-масала Фуқаро Ж. ва А.лар турмуш қургач куѐвнинг онаси М. келини А.ни ѐқтирмай қолади ва унга доимий равишда руҳий азоб бериб, ҳақоратлаб келади. Бунинг натижасида келин А. бу азобларга чидай олмай ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган. – фуқарo М.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Унга нисбатан қандай жазо тайинланиши мумкин? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 55-масала Дастлабки тергов органи баъзи жиноят ишлари юзасидан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилган шахсларга бир қанча моддалар билан айб эълон қилиб, жиноят ишини судга оширади. Ушбу жиноят ишини судда кўриш жараѐнида судланувчининг қилмиши қайта 91 малакаланиб, айбига асоссиз киритилган жиноятлар аниқланган тақдирда, ҳукмда ушбу жиноятлар назарда тутилган моддаларни ―айбдан чиқарилсин‖ деб суд томондан ҳулоса қилинди. Суд томондан бундай хулоса қилиниши мумкинми? 56-масала Фуқаро З. турмуш ўртоғи Т.ни фуқаро И. билан ишқий муносабатини билиб қолиб, унга ―бир неча кунга хизмат сафарига кетяпман‖ деб ѐлғон гапириб уйдан чиқиб кетиб, кечқурун қайтиб уйига келганида турмуш ўртоғи Т. фуқаро И. билан тўшакда бирга ѐтганлигини кўриб, ҳар иккаласини ўлдиришни мақсад қилиб, ўзи билан олиб келган пичоқни аввал турмуш ўртоғи Т.ни юрак соҳасига, сўнгра И.ни юрак соҳасига уриб, уларни ўлди деб ўйлаб уйдан чиқиб кетган. Т. воқеа жойида вафот этган, бироқ И.нинг ҳаѐти тиббиѐт ҳодимлари томонидан сақлаб қолинган. – фуқарo З.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Унга жазо тайинлашнинг ўзига хос жиҳатларини баѐн қилинг. 57-масала Маҳкум Ж. озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш жойида жазони ўташ даврида қочмоқчи бўлди, лекин жазони ижро этиш муассасаси ходимлари томонидан қўлга олинди. – Маҳкум Ж.нинг қилмишини квалификация қилинг. – мазкур ҳолатда унга нисбатан жазо тайинлаш қай тартибда амалга оширилади? Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling