Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
58-масала
Ҳарбий суд, дезертирлик жиноятини содир этган судланувчи Н.га 
нисбатан юритилган жиноят ишини мазмунан кўриб, унга мазкур модданинг 
биринчи қисмида кўрсатилган жазонинг максимал миқдоридан юқори жазо 
берган. 
– Суд ҳукми адолатлими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
59-масала
Фуқаро Р. икки марта оғир жиноят содир қилган бўлиб, унга нисбатан 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида жиноятлар мажмуи 
тариқасида жазо тайинлашда енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш 
қоидаси татбиқ қилиниши мумкинми? 
– Бир неча жиноят содир этганлик (ЖК 59-м.) ҳамда бир неча ҳукм 
юзасидан жазо тайинлаш (ЖК 60-м.)нинг фарқларини тушунтириб беринг.
 


92 
60-масала
Суд фуқаро Б.га муқаддам ўғирлик жиноятини содир қилганлиги учун 
беш йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, Ўзбекистон 
Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли ҳукм қилиб, икки йил 
синов муддати белгилаган. Бироқ фуқаро Б. синов муддати тугамасдан
ўзганинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, анча миқдордаги мулкини 
яширин равишда талон-торож қилганлиги учун суд Ўзбекистон 
Республикаси ЖК 169-моддасининг иккинчи қисми ―а, г‖ бандлари ва 169-
моддасининг учинчи қисми ―а‖ банди билан ЖКнинг 59-моддасига асосан 
жиноятлар мажмуи тариқасида олти йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
белгилаб, жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташни белгилаган.
– Суднинг ҳукмининг қонунийлигига баҳо беринг. 
- Бир неча жиноят содир этганлик (ЖК 59-м.) ҳамда бир неча ҳукм 
юзасидан жазо тайинлаш (ЖК 60-м.)нинг фарқларини тушунтириб беринг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling