Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 10 декабрда 1291-сон


V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


Download 23.51 Kb.
bet5/7
Sana18.06.2023
Hajmi23.51 Kb.
#1580082
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ломбард фаолиятини лицензиялаш

V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ
ВА ДУБЛИКАТ БЕРИШ ТАРТИБИ

22. Ломбардлар қайта ташкил қилинганда, уларнинг номланиши ёки жойлашган жойи ўзгарганда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг, бир ой муддат ичида лицензияловчи органга кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза тақдим қилиши шарт.


Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан бевосита лицензияловчи органга почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олингани ҳақидаги тасдиқни олган ҳолда, етказиб берилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
(АВ 25.03.2015 й. 1291-4-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд)

23. Агар лицензия йўқолган ёки яроқсиз ҳолатга келган ҳолда, лицензия эгаси 15 кунлик муддат ичида дубликат олиш учун ариза бериши шарт.


VI. ЛИЦЕНЗИЯНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ,
ТУГАТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

24. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туриши мумкин:


лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;
лицензияловчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлари лицензиат томонидан бажарилмаганда.
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор, ушбу қарорни қабул қилган лицензияловчи орган томонидан лицензиатга асосли сабаблар қайд этган ҳолда ёзма шаклда қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
Лицензияловчи орган лицензиат томонидан лицензиянинг амал қилишни тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш учун муддат белгилаши шарт. Кўрсатилган муддат олти ойдан ошиши мумкин эмас.
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни лицензиат бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишни тўхтатиб турган лицензияловчи орган кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. (АВ 15.09.2015 й. 1291-5-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши)

25. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади:


лицензиат лицензияни амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганида;
юридик шахс тугатилганда - тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда - қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши мустасно; (АВ 06.09.2017 й. 1291-7-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши)

АВ 06.09.2017 й. 1291-7-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ тўртинчи хатбоши чиқариб ташланган


реорганизации юридического лица - с момента его реорганизации, за исключением его преобразования;


АВ 06.09.2017 й. 1291-7-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ бешинчи-тўққизинчи хатбошилари тўртинчи-саккизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин


лицензиат томонидан лицензия шартномасида кўзда тутилган лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол бузилганда;


лицензияловчи орган белгилаган муддатда лицензия амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензиат бартараф қилмаганида;
лицензияловчи органнинг лицензияни бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилофлиги аниқланганда.
Лицензиянинг амал қилиши, шунингдек, суднинг қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.
Тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан лицензиянинг амал қилиши тугатилади.

26. Лицензияловчи орган томонидан лицензияни бекор қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:


агар, лицензия даъвогари лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдириш хати жўнатилган (топширилган)дан сўнг уч ой давомида лицензия берувчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилмаса ёки лицензия шартномасини имзоламаса;
лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганида;
лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Лицензия, шунингдек, суднинг қарорига кўра бекор қилиниши мумкин. Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия берилган санадан эътиборан амал қилади.

26-1. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш, тугатиш ва уни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак. (АВ 18.04.2016 й. 1291-6-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ киритилган банд)



Download 23.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling