Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 10 декабрда 1291-сон
Download 23.51 Kb.
|
Ломбард фаолиятини лицензиялаш
III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН
ТОПШИРИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР 10. Юридик шахс - лицензия даъвогари, ломбард фаолиятини амалга оширишга лицензияни олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) ломбарднинг фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш тўғрисида ариза, унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ва банк ҳисобварағининг реквизитлари кўрсатилади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада даъвогарнинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин; (АВ 18.04.2016 й. 1291-6-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги кичик банд) АВ 15.09.2015 й. 1291-5-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ б) кичик банд ўз кучини йўқотган б) (АВ 14.12.2011 й. 1291-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) в) ломбарднинг бошқариш ваколатига эга орган томонидан тасдиқланган бир йиллик фаолият учун бизнес-режа; г) муассислар рўйхати, қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда: жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари, яшаш жойининг почта манзили, телефонлари; фаолият тури, иш жойи, лавозими (агар ишласа); ломбарднинг устав фондидаги улуши суммаси, шу жумладан, устав фондининг умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида; Юридик шахслар учун: тўлиқ номи, почта манзили ва телефон рақамлари, тўлов реквизитлари; ломбарднинг устав фондидаги улуши суммаси, шу жумладан, устав фондининг умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида. Барча муассислар (ҳам юридик ва ҳам жисмоний шахслар) учун ариза тақдим қилингунга қадар охирги беш йил мобайнида суд (жумладан, иқтисодий суд) ёки давлат органлари томонидан бу шахсга нисбатан қўлланилган барча ҳуқуқий жазо чоралари тўғрисидаги маълумотлар. (АВ 06.09.2017 й. 1291-7-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) д) ломбарднинг бошқарув органлари тузилмаси ва шахсий таркиби тўғрисида маълумотлар; е) нақд пул маблағлари ва гаровга олинган мулкларнинг сақланишини таъминлайдиган, махсус жиҳозланган хоналар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар; АВ 25.03.2015 й. 1291-4-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ ж) кичик банд ўз кучини йўқотган ж) (АВ 14.12.2011 й. 1291-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) з) лицензия даъвогарнинг аризасини лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномасининг нусхаси; Мазкур ҳужжатлар рўйхати тўла-тўкис (тугал) ҳисобланади. Лицензия даъвогаридан ушбу Низомда кўзда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. 11. Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан бевосита лицензияловчи органга ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига ёхуд почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олингани ҳақидаги тасдиқни олган ҳолда, етказиб берилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. (АВ 25.03.2015 й. 1291-4-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) Лицензия даъвогарининг лицензия олиш учун аризасида электрон манзили кўрсатилган тақдирда унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабар берилишига розилигини билдиради. (АВ 18.04.2016 й. 1291-6-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши) 12. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этганлик учун лицензия даъвогари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади. Download 23.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling