Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 10 декабрда 1291-сон


IV. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ


Download 23.51 Kb.
bet4/7
Sana18.06.2023
Hajmi23.51 Kb.
#1580082
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ломбард фаолиятини лицензиялаш

IV. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ
КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

13. Лицензия олиш учун керак бўлган барча зарурий ҳужжатлар билан ариза лицензияловчи орган томонидан ариза ва зарурий ҳужжатлар тушган кундан 15 иш куни давомида кўриб чиқилади. (АВ 03.10.2019 й. 1291-10-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд)


14. Лицензия даъвогаридан аризасини лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун йиғим ундирилади. Аризани қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.


Аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатлар кўриб чиқилиши даврида лицензия даъвогари берган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Лицензияловчи орган томонидан лицензия берилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади. (АВ 15.06.2020 й. 1291-11-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Йиғим миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (АВ 15.06.2020 й. 1291-11-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
(АВ 27.09.2012 й. 1291-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд)

15. Лицензияловчи орган лицензияни бериш тўғрисидаги ёки лицензия берилишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор, қабул қилинган кундан сўнг 3 кун ичида қабул қилинган қарор тўғрисида лицензия даъвогарини ёзма шаклда, шунингдек ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилиши керак. (АВ 18.04.2016 й. 1291-6-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд)


АВ 27.09.2012 й. 1291-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ 16-банд ўз кучини йўқотган


16. Лицензия берувчи орган томонидан лицензия берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тўлов кунидаги энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.


17. Лицензияни бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


Лицензиат томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганидан ва у лицензия шартномасини имзолаганидан сўнг, унга иловада келтирилган шаклга мувофиқ лицензия берилади.
Агар лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган тақдирда лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.

18. Лицензиатга лицензиянинг асл нусхаси берилади, нусхаси ўрнатилган тартибда лицензияловчи органда сақланади.


19. Лицензияловчи орган, қуйидаги сабабларга кўра, лицензия берилишини рад қилиш ҳуқуқига эга:


ҳужжатлар талаб этилган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда;
ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлигида.

20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, рад этишнинг сабаблари ҳамда кўрсатилган камчиликларни лицензия даъвогари бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун қайта тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб болиши лозим. (АВ 14.12.2011 й. 1291-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши)


Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганда лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асосларга асосан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди. (АВ 27.09.2012 й. 1291-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган лицензия даъвогарининг аризаси янгидан тақдим этилган ҳисобланади. (АВ 15.08.2013 й. 1291-3-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)

21. Лицензияловчи орган томонидан ҳужжатларни такроран кўриб чиқилиши барча зарурий ҳужжатлар лицензия даъвогаридан олинган кундан бошлаб, 10 кун муддат давомида амалга оширилади.



Download 23.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling