Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон
-§. ЎСТИРИШДАГИ ВА БОҚУВДАГИ ҲАЙВОНЛАРНИ
Download 136.5 Kb.
|
4-сонли БХМС
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11-§. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРНИ ИНВЕНТАРЛАШ
10-§. ЎСТИРИШДАГИ ВА БОҚУВДАГИ ҲАЙВОНЛАРНИ
ҲИСОБГА ОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 73. Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олиш объектлари бўлиб: насл, ортган вазн ва ўсиш; ёш ҳайвонларни катта ёшдаги гуруҳларга ва асосий подага ўтказиш; асосий подадан яроқсиз қилинган ҳайвонларнинг боқувга қўйилиши ҳисобланади. 74. Асосий поданинг яроқсиз қилинган ва боқувга қўйилган ҳайвонлари яроқсиз қилинган маҳсулдор ҳайвонларнинг баланс қиймати ва яроқсиз қилинган катта ёшдаги ишчи ҳайвонларнинг сотилишидан кутилаётган сумма бўйича кирим қилинади. Четдан келиб тушган ҳайвонларнинг ўстиришга ва боқувга кирим қилиниши мазкур БҲМСнинг 3-параграфида белгиланган тартибда ўтказиладиган баҳолаш бўйича амалга оширилади. 75. Боқувдаги ҳайвонларнинг тирик вазни ўстириш ва боқиш натижасида ошади, шунинг учун ҳайвонлар тирик вазннинг ўсишини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда қўшимча баҳоланади. Тирик вазннинг ўсиши ҳайвонлар бириктирилган моддий жавобгар шахслар бўйича турлари ва ҳисоб-ишлаб чиқариш гуруҳлари бўйича аниқланади. Бунинг учун мазкур гуруҳ ҳайвонларининг ҳисобот даври охирида белгиланган тирик вазнига мазкур ёшдаги гуруҳдан ҳисобот даври мобайнида чиқиб кетган ҳайвонларнинг тирик вазни қўшилади ва мазкур гуруҳга тегишли ҳисобот даврида келиб тушган ҳайвонларнинг тирик вазни ҳамда ҳисобот даври бошида мавжуд бўлган ҳайвонларнинг тирик вазни айрилади. Олинган натижа ҳисобот даври мобайнида ўстиришда ёки боқувда ва яйловда бўлган ҳайвонларнинг ёш гуруҳи бўйича тирик вазнининг ўсишини акс эттиради. Йил охирида олинган насл ва тирик вазннинг ўсиши таннархига ҳисобот калькуляцияларидан келиб чиққан ҳолда тузатиш киритилади. 11-§. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРНИ ИНВЕНТАРЛАШ 76. Товар-моддий захираларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, уларнинг сотиш соф қийматини тасдиқлаш ва уларнинг бут сақланишини назорат қилиш мақсадида ташкилотлар томонидан вақти-вақти билан, лекин йилда камида бир маротаба товар-моддий захираларни инвентарлаш ўтказилади. 77. Товар-моддий захираларни инвентарлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган (1999 йил 2 ноябрда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (19-сон БҲМС) “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш” билан белгиланган тартибда ўтказилади. 78. Инвентарлаш чоғида аниқланган ортиқча товар-моддий захираларнинг қийматини кирим қилиш бошқа операцион даромадлар сифатида акс эттирилади. Камомади инвентарлаш вақтида аниқланган етишмайдиган товар-моддий захираларнинг баланс қиймати айбдор шахслар аниқланишига қадар камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишларни ҳисобга олиш ҳисобварағида акс эттирилади. Инвентарлаш натижасида аниқланган товар-моддий захиралар камомади суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда табиий йўқолиш меъёрлари чегарасида, шунингдек камомаднинг аниқ айбдорлари аниқланмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириш имконияти бўлмаган ҳолларда, уни молия-хўжалик фаолияти натижаларига ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳисобот давридаги молия-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади. Аниқ айбдор шахслар аниқланган ҳолда инвентарлаш натижасида аниқланган товар-моддий захиралар камомади суммаси моддий жавобгар шахс ёки айбдордан ундирилади. Download 136.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling