Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон


-§. ИДИШЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


Download 136.5 Kb.
bet8/10
Sana21.04.2023
Hajmi136.5 Kb.
#1370402
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-сонли БХМС

9-§. ИДИШЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

66. Вазифасига кўра идишлар қуйидагиларга бўлинади:


а) товар-моддий бойликларни омборларда сақлаш ёки маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш технологик жараёнини амалга ошириш учун мўлжалланган идиш (сақлаш учун идиш);
б) товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш жараёнида, омборларда ёки савдо жойларида ўраб-жойлаш учун мўлжалланган идиш (ўраб-жойлаш учун идиш);
в) товар-моддий захираларнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига қадар ҳаракати жараёнида ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган идиш (ташиш учун идиш).

67. Етказиш шароитлари ва фойдаланиш миқдори (маротабаси)га кўра кўп маротаба ва бир марта ишлатиладиган идишларга ажратилади.


Кўп маротаба ишлатиладиган идишлар етказиб берувчи (ишлаб чиқарувчи)дан истеъмолчига кўп маротаба айланади ва товар-моддий захиралардан бўшатилгандан сўнг етказиб берувчи ташкилотга қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда қайтарилади.
Бир марта ишлатиладиган идишлар ишлаб чиқаришга берилганда ёки товар-моддий захиралар чиқиб кетганда ташкилот томонидан харажатларга ҳисобдан чиқарилади ва қайтарилмайди.

68. Ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулотларни ўраб-жойлаш учун мўлжалланган бир марта ишлатиладиган идишлар қиймати таннарх таркибига, савдо жойлари ва омборларда товарларни ўраб-жойлаш учун ишлатиладиган идишлар эса сотиш харажатларига киритилади.


69. Товар-моддий захиралар билан етказиб бериладиган кўп маротаба ишлатиладиган идишларнинг бир қанча турлари учун етказиб берувчи харидордан гаров суммасини ундириши мумкин, ушбу сумма харидорга ундан идишлар ишга яроқли (бузилмаган) ҳолатда олингандан сўнг қайтарилади.


Идиш учун гаров суммаларини ундиришга прейскурантлар, етказиб беришнинг алоҳида шароитлари ёки тарафлар учун мажбурий бошқа қоидалар билан назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
Харидор томонидан идишлар қайта ишлатиш учун етказиб берувчига ишга яроқли (бузилмаган) ҳолатда қайтарилганда, унга (идишни топширувчига) унинг учун тўланган суммалар қайтарилади. Бунда идишларнинг харидор томонидан қайтарилиши ва ушбу идишлардаги товар-моддий захиралар сотиб олинган етказиб берувчи томонидан идишларнинг олиниши даромад келтирувчи операция сифатида қаралмайди. Қайтариладиган идишлар бошқа етказиб берувчига ёки идиш тайёрловчи ташкилотга сотилган тақдирда, ушбу операция бухгалтерия ҳисобида даромад келтирувчи битим сифатида тан олинади.

70. Идишлар таркибида шунингдек идишларни тайёрлаш ва таъмирлаш учун махсус мўлжалланган материаллар ва деталлар - идишбоп материаллар (яшикларни йиғиш учун деталлар, бочка тахтаси, темир гардиш, пардали ва полиэтиленли тиқин, вискозадан тўқилган қалпоқчалар, зар қоғоз ва бошқалар) ҳам ҳисобга олинади.


Юкланадиган маҳсулотлар (товарлар)нинг сақланишини таъминлаш мақсадида вагонлар, кемалар, автотранспорт ва бошқа транспорт воситаларини қўшимча жиҳозлаш учун мўлжалланган буюмлар идишга киритилмайди.

71. Кўп маротаба ишлатиладиган идишларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар (масалан, айрим деталлари, қисмларини тозалаш, алмаштириш ва ҳ.к.) давр харажатларига киритилади.


72. Табиий эскириши, синиши (шикастланиши) ёки бузилиши натижасида яроқсиз ҳолга келган ва ташкилот томонидан ишлатилмайдиган идишлар тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда харажатларнинг тегишли моддаларига ҳисобдан чиқарилади.



Download 136.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling