Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 28 февралда 1913-сон билан рўйхатга


-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш


Download 144.9 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana27.01.2023
Hajmi144.9 Kb.
#1134001
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Автоклавларда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш[1]

1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш 
 
5. Муассасаларда автоклавларда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш 
борасидаги ишларни ташкил қилиш "Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил 
этиш тўғрисида"ги намунавий низомга (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 273) 
мувофиқ амалга оширилади. 
6. Муассасаларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз 
ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори 
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-
модда) билан тасдиқланган "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар 
саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш 
тўғрисида"ги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим. 
7. Автоклавларда ишлашда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2000 йил 6 июндаги 300-
сонли "Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан 
ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги буйруғи (2000 йил 23 июнь, 


рўйхат рақами 937 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида 
амалга оширилиши лозим.
2-§. Ходимларга йўриқнома бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини 
текшириш ишларини ташкил этиш 
8. Ходимлар ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда 
ўқишлари, йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда 
касбий-техник тайёргарликдан ўтган бўлишлари шарт. 
9. Ходимларни хавфсизлик техникаси бўйича йўриқлардан ўтказиш, ўқитиш ва 
билимларини текшириш "Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва 
билимларни синаш тўғрисида"ги намунавий низомга (1996 йил 14 август, рўйхат 
рақами 272) мувофиқ амалга оширилиши лозим. 
10. Ходимлар ваколатли идоралар ёки муассасанинг юқори турувчи органлари 
томонидан ташкил қилинган курсларда ўқитилади.
11. Янги ишга келган ходим ишга тушишидан олдин ва кейинчалик иш 
жараёнида ҳар 12 ойда бир марта ўқитилиб, бу ҳақда тегишли журналга қайд 
қилинади. 
12. Ходимларнинг билим савияси ҳар 12 ойда камида бир марта муассасада 
ташкил этилган синов комиссияси томонидан текширилади. Синов натижалари 
бўйича ходимга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.
13. Ходимлар учун автоклавлардан фойдаланиш ҳамда уларни хавфсиз ва тўғри 
ишлатилиши бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилади. 
14. Автоклавларга техник хизмат кўрсатувчи ходим учун автоклавни ишлаб 
чиқарган заводнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда автоклавларга техник хизмат 
кўрсатиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилади. 

Download 144.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling