Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 28 февралда 1913-сон билан рўйхатга
Download 144.9 Kb. Pdf ko'rish
|
Автоклавларда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш[1]
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV. АВТОКЛАВНИ ТЕХНИК КЎРИК ВА ГИДРАВЛИК СИНОВДАН ЎТКАЗИШДА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР 1-§. Автоклавни техник кўрикдан ўтказиш
2-§. Манометр ва хавфсизлик клапанларига қўйиладиган талаблар 32. Ҳар бир автоклав аниқ ва соз манометр ҳамда хавфсизлик клапанлари билан таъминланган бўлиши керак. 33. Автоклавга ишчи босимнинг юқори даражаси шкаланинг учдан икки қисмидан юқори бўладиган манометр ўрнатилади. 34. Автоклав манометрида ишчи босимнинг рухсат этилган меъёрини кўрсатувчи қизил чизиқ ёки кўрсаткичларга бўлинган маҳкамланган темир пластинка бўлиши керак. 35. Қуйидаги ҳолларда манометрни ишлатишга рухсат берилмайди: тамға ёки муҳр бўлмаганда; давлат текширувидан ўтказиш муддати тугаган бўлса; ускуна ўчирилганда манометр кўрсаткичи нолга қайтмаса; манометр ойнаси синган бўлса ёки бошқа носозликлар манометрнинг босимни тўғри кўрсатишига тўсқинлик қилса. 36. Манометрларни текшириб, уларга муҳр ёки тамға қўйилиши 1 йилда бир мартадан кам бўлмаган муддатда амалга оширилади. Бундан ташқари, техник хизмат кўрсатадиган муассасалар томонидан қўшимча равишда ҳар 6 ойда бир марта манометр кўрсаткичлари назорат манометрлари кўрсаткичлари билан, назорат манометрлари бўлмаганда давлат текширувидан ўтган бошқа ишчи манометр кўрсаткичлари билан солиштириб текширилади ва натижалари назорат дафтарига қайд қилинади. 37. Автоклавнинг хавфсизлик клапани рухсат этилган буғ босимига тўғриланган бўлиши керак. Клапанларнинг ишлаши мунтазам равишда автоклавнинг хавфсиз ишлатилиши бўйича йўриқномада кўрсатилган муддатларда текширилиб туриши керак. IV. АВТОКЛАВНИ ТЕХНИК КЎРИК ВА ГИДРАВЛИК СИНОВДАН ЎТКАЗИШДА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР 1-§. Автоклавни техник кўрикдан ўтказиш 38. Техник кўрик натижасига кўра автоклавнинг ишлашига рухсат этилади ёки тақиқланади. Техник кўрик натижалари техник кўрикни ўтказган шахс томонидан автоклавнинг паспортига ҳамда автоклавларни шаҳодатдан ўтказиш ва қайд қилиш журналига ёзилади. 39. Автоклав ички қисмларини техник кўрикдан ўтказиш санаси ва гидравлик синов ўтказиладиган сана ваколатли идора ёки муассаса (автоклав эгаси) раҳбарияти томонидан белгиланади. 40. Автоклав қуйидаги ҳолларда техник кўрикдан ўтказилади: босим остида ишлайдиган автоклав қисмлари пайвандланганда ёки тўлиқ таъмирлангандан сўнг; автоклавни ишга туширишдан олдин бир йилдан кўп вақт ишламаган бўлса (омборда консервация қилиш бундан мустасно); автоклавлар 3 йилдан кўп вақт сақланган бўлса; автоклав ишлатилаётган жойидан кўчирилиб, янги жойга ўрнатилган бўлса; назорат қилувчи шахс томонидан ёки автоклавнинг хавфсиз ишлаши учун жавобгар шахс томонидан автоклавни техник кўрикдан ўтказиш лозим деб топилганда. 41. Автоклавни техник кўрикдан ўтказиш муддати 3 ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Download 144.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling