Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 28 февралда 1913-сон билан рўйхатга


III. АВТОКЛАВЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


Download 144.9 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana27.01.2023
Hajmi144.9 Kb.
#1134001
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Автоклавларда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш[1]

III. АВТОКЛАВЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР 
1-§. Автоклавлар ўрнатилишига қўйиладиган талаблар 
25. Автоклав хоналарининг поли электр токи ўтказмайдиган материалдан 
бўлиши ёки полга диэлектрик резинали гиламча тўшалган бўлиши лозим.
26. Автоклав ҳамма томондан хонанинг девор қисмига ёндош қилиб 
ўрнатилиши керак. Бунда девордан автоклавгача бўлган масофа камида 0,8 м ни 
ташкил қилиши лозим. Шкаф тузилишли автоклавни хона деворидан 1,5 м масофа 
узоқликда ўрнатилади. 
27. Ҳар бир автоклав электр тармоғига алоҳида тармоқ орқали ёки автоматик 
ёқиб-ўчирувчи мослама орқали (АП-50 ёки шунга ўхшаш) уланиши керак. 
Автоклавни бевосита электр розеткага улаш қатъиян ман қилинади. Автоклавни 
ёқиб-ўчирувчи мослама хонанинг полидан 1,6 м баландликда ҳамда автоклавдан 1 м 
узоқликда ўрнатилади. Унга яна бошқа электр асбобларини улаш тақиқланади. 
28. Автоклавдан фойдаланишда "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан 
техник фойдаланиш қоидалари" (2004 йил 9 июль, рўйхат рақами 1383 - Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ва 
"Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги 
қоидалари"да (2004 йил 20 август, рўйхат рақами 1400 - Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) белгиланган хавфсизлик 
талабларига қатъий риоя қилиниши лозим. 
29. Одамлар хавфсизлигини таъминлаш, чақмоқ ва бошқа ортиқча 
кучланишлардан сақлаш мақсадида автоклавнинг корпуси ерга уланиши шарт. 
30. Ҳар бир автоклав автоклавни ишлаб чиқарган муассаса томонидан тақдим 
этилган паспортга эга бўлиши керак. Бу паспорт автоклавнинг тўғри ва хавфсиз 
ишлаши учун жавобгар шахс томонидан тўлдирилади ва сақланади. 
31. Автоклав ўрнатилганидан кейин, унда қуйидаги кўрсаткичлар бўлиши 
керак: 
автоклавни шаҳодатлаш ва буни журналда қайд қилиш; 
автоклав ишлаши мумкин бўлган босим; 
автоклавнинг кейинги ички кўриги ва гидравлик синов санаси. 

Download 144.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling