Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 28 февралда 1913-сон билан рўйхатга


V. АВТОКЛАВНИ ИШЛАТИШ ВА ТУЗАТИШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШДА


Download 144.9 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana27.01.2023
Hajmi144.9 Kb.
#1134001
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Автоклавларда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш[1]

 
V. АВТОКЛАВНИ ИШЛАТИШ ВА ТУЗАТИШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШДА 
ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ 
1-§. Автоклавларни ишлатишда хавфсизлик қоидалари 
 
47. Барча автоклавлар уларнинг эгаларида махсус журналда рўйхатга олинган 
бўлиши ва автоклавларнинг шаҳодатномалари тегишли ходимда сақланиши лозим. 
48. Ходим автоклавлардан фойдаланганда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш 
учун қўлланиладиган ҳимоя воситалари стандартлар ва бошқа техник ҳужжатлар 
талабларига жавоб бериши керак. Ҳимоя воситалари белгиланган муддатларда ва 
тартибда кўрикдан ва синовдан ўтказилиши лозим. 


49. Муассаса маъмурияти мазкур Қоидалар талабларига риоя қилган ҳолда 
автоклавларни тўғри ишлатиши ва хавфсизлигини таъминлаши керак. 
50. Ходимлар: 
автоклавни хавфсиз ишлатиш қоидаларига қатъий риоя қилиши ва арматура
назорат ўлчов асбоблари, сақловчи мосламаларнинг техник созлигини ўз вақтида 
текшириб туриши; 
Ўзбекистон Республикаси СанҚваН 0044-95 "Даволаш профилактика 
муассасаларида стерилизация ва дезинфекция ишларининг уюштирилганлигини 
текшириш бўйича қоида ва нормалари"нинг 8-жадвалида белгиланган 
зарарсизлантирувчи материалларнинг стерилизация тартибини назорат қилишлари 
шарт. 
51. Ходимларнинг ёнида доимо автоклавда ишлаш ҳуқуқини берувчи 
гувоҳномаси бўлиши керак. 
2-§. Автоклавларни таъмирлашда хавфсизлик қоидалари 
52. Автоклавларни таъмирлаш ва монтаж ишлари муассаса билан таъмирлаш 
муассасаси ўртасида тузиладиган шартномага асосан амалга оширилади. 
53. Автоклавни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш уни ишлаб 
чиқарган завод томонидан тақдим этилган паспорт ва тегишли йўриқнома асосида 
амалга оширилади. 
54. Автоклав ишлаб турган вақтда уни ёки унинг ишчи қисмларини таъмирлаш 
тақиқланади. 
VI. МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ҚОИДАЛАРИНИ 

Download 144.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling