БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
55. Автоклавларда ишлашда мазкур Қоидаларга риоя қилиш учун жавобгарлик
автоклавларда тегишли ишларни бажарувчи муассасалар зиммасига юклатилади.
56. Жавобгарликка инструктаж бўйича тегишли ўқитиш ва уни рўйхатга олиш
амалга оширилганидан сўнг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузган ҳамда
ишларни хавфсиз олиб боришга доир бошқа талабларни бажармаган ходимлар ҳам
тортилишлари мумкин.
57. Автоклавларда ишлаш давомида жабрланган
ходимларга етказилган
зарарлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА
58. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги,
Ўзбекистон касаба
уюшмалари Федерацияси Кенгаши, "Ўздавэнергоназорат"
инспекцияси билан келишилган.