Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


-§. Жамоат фойдаланиш жойларида интернет


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

7-§. Жамоат фойдаланиш жойларида интернет 
хизматларини тақдим этиш 


142. Жамоат фойдаланиш жойининг интернет-провайдери қуйидаги хизматларни 
тақдим этиши мумкин: 
а) Интернет тармоғидан фойдалана олиш; 
б) Интернет тармоғига уланиш ва тармоқ ресурсларидан фойдаланиш масалалари 
бўйича маслаҳатлар; 
в) жамоат фойдаланиш жойи интернет-провайдерининг компьютеридан файлларни 
фойдаланувчи компьютерига узатиш. 
Жамоат 
фойдаланиш 
жойининг 
интернет-провайдери 
томонидан 
қонун 
ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин. 
143. Тақдим этилаётган хизматлар учун тарифлар жамоат фойдаланиш жойининг 
интернет-провайдери томонидан мустақил равишда ўрнатилади. 
8-§. Мобил алоқа хизматларини тақдим этиш 
144. Абонентларга оператор (провайдер) томонидан кўрсатиладиган мобил алоқа 
хизматларининг рўйхати операторга тегишли бўлган мобил алоқа тармоғининг техник 
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда оператор (провайдер) томонидан белгиланади. 
145. Абонентларга кўрсатиладиган мобил алоқа хизматлари шартнома шартларига
шунингдек, операторнинг (провайдернинг) хизматлар тўғрисидаги ахборотига мувофиқ 
бўлиши керак. 
146. Оператор (провайдер) абонентга хизмат кўрсатиш зонасида мобил алоқа 
хизматларидан кечаю-кундуз фойдаланиш имконини таъминлашга мажбур. 
147. Оператор (провайдер) ахборот-маълумот хизмати тизимига эга бўлиши ва пуллик 
ҳамда бепул ахборот-маълумот хизматларини кўрсатишга мажбур. 
Оператор ёки провайдер тармоқ ичида унинг ахборот-маълумот хизматига бепул 
қўнғироқлар қилиш имконини таъминлаши керак. 
148. Оператор (провайдер) пуллик ахборот-маълумот хизматларининг рўйхатини 
мустақил равишда белгилайди. 
149. Оператор (провайдер) тақдим этиладиган хизматлар, уларни тақдим этиш ва 
мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш тартиби, ушбу хизматларга тарифлар, мобил 
алоқадан фойдаланишда чекланишлар тўғрисида абонентларни, шунингдек, мобил алоқа 
хизматларини кўрсатиш учун шартномани тузиш истаги бўлган жисмоний ва юридик 
шахсларни хабардор қилишга мажбур. 
Хизматларнинг пуллик эканлиги тўғрисида абонентларни олдиндан хабардор 
қилмасдан айрим пуллик хизматлар учун тўлов ундирилган ҳолда ушбу хатти-ҳаракат 
кўрсатилмаган хизматлар учун ундирилган тўловга тенглаштирилади. 
Тарифлар, хизматларни кўрсатиш тартиби, ҳисоб-китоблар шакли ва тартиби ўзгарган 
ҳолда, оператор (провайдер) бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали ва оператор 
(провайдер) томонидан танланган исталган бошқа усулда абонентни хабардор қилиши 
лозим. 
Оператор тармоғида мобил алоқа хизматлари кўрсатилишининг тўхталишига олиб 
келадиган йирик авариялар юз берганда ҳамда учинчи шахс талаби бўйича ижара асосида 
ўрнатилган телекоммуникация иншоотларини кўчириш зарурати юзага келганда оператор 
(провайдер) абонентларни бу ҳақда, шунингдек, хизматларни кўрсатиш тикланишининг 


тахминий муддатлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали ёки оператор 
(провайдер) томонидан танланган исталган бошқа усулда хабардор қилишга мажбур. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling