Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
prikaz 208
- Bu sahifa navigatsiya:
- ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА
- Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш ҚОИДАЛАРИ
- I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш ҚОИДАЛАРИ Муқаддима I бўлим. Умумий қоидалар II бўлим. Телекоммуникация хизматларини тақдим этиш III бўлим. Телекоммуникация оператор ва провайдерларининг хуқуқ ва мажбуриятлари IV бўлим. Абонентлар ва фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари V бўлим. Кўрсатилган телекоммуникация хизматлари учун ҳисоб-китоблар ва тўловлар VI бўлим. Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномаси томонларининг жавобгарлиги VII бўлим. Якуний қоидалар Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги, "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги, "Радиочастота спектри тўғрисида"ги, "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги ва "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини белгилайди. I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникация операторлари, провайдерлари, дилерлари ва эшиттирувчилар билан фойдаланувчилар ўртасида шартнома (келишув) асосида тақдим этиладиган телефон алоқаси, таксофонлардан телефон алоқаси, қўриқлаш сигнализацияси аппаратурасини ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, ахборот-маълумот, телеграф, маълумотлар узатиш тармоғи, Интернет, жамоат фойдаланиш жойларида Интернет тармоғидан симсиз фойдалана олиш, мобил алоқа, миллий ва халқаро роуминг, тижорат асосидаги кабелли, эфир, интерактив, IPTV (IP-телевидение), OTT (Over the Top) ва on-line телевидение хизматларини ташкил қилиш, шунингдек, улардан фойдаланиш, хизматларни кўрсатиш тартиби, шартлари ҳамда субъектларнинг жавобгарлиги, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди. 2. Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилмайди: идоравий телекоммуникация тармоқлари томонидан телекоммуникация хизматларини кўрсатишга, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиянинг ажратилган алоқа тармоқларида, шунингдек, ички ишлаб чиқариш ва технологик вазифадаги алоқа тармоқларида телеграф хизматларини кўрсатишга, Глобал ҳаракатдаги шахсий йўлдош алоқа тармоқларида роуминг хизматларини кўрсатишга; дастурларни чекланмаган томошабинларга бепул асосда эркин томоша қилиш учун тарқатувчи эфир телевидение тармоқларига; бир ташкилот, (муассаса ёки корхона), шу жумладан, таълим муассасасининг бинолари ёки ҳудудлари билан чекланган кабель, эфир телевидениеси тармоқларига; абонентларнинг умумий сони ўнтадан ошмайдиган кабель, эфир телевидениеси тармоқларига; алоҳида телекоммуникация тармоқларига тааллуқли бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни қўриқлаш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган телевидение ва видеокузатув тармоқларига; жисмоний шахсларнинг шахсий мулки бўлган ва индивидуал қабул қилишни ва эфир телерадиоэшиттириш дастурлари (шахсий эҳтиёжлари учун) тарқатилишини таъминлайдиган кабель, эфир телевидениеси тармоқларига. 3. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: абонент - телекоммуникациялар оператори ёки провайдери билан тузилган шартномага асосан телекоммуникациялар хизматларидан бевосита фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс; Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling