Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

тарификация бирлиги - оператор (провайдер) томонидан белгиланган тарификация 
тизимига боғлиқ бўлган кўрсатиладиган хизматнинг тўланадиган бирлиги; 
телекоммуникация оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади) - мулк 
ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникация (телефон алоқаси, 
маълумотлар узатиш, мобил алоқа, телевидение) тармоғига эга бўлган, унинг қурилиши, 
ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва лицензияга асосан тегишли телекоммуникация 
хизматларини кўрсатувчи юридик шахс; 
телекоммуникация хизматлари - операторнинг (провайдернинг) сигналлар ҳамда 
бошқа ахборот турларини телекоммуникация тармоқлари орқали қабул қилиш, узатиш, 
қайта ишлашга доир фаолияти маҳсули; 
телекоммуникация хизматлари провайдери (бундан буён матнда провайдер деб 
юритилади) - фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида 
телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс; 
телекоммуникациялар тармоғи - овоз, маълумот, расм, видео ва бошқа шаклдаги 
сигналларни узатиш ва қабул қилишни таъминловчи телекоммуникация воситаларининг 
мажмуи; 
телематик хизматлар - телекоммуникациялар тармоғи орқали ахборот узатилишини 
амалга оширувчи, аммо телефон алоқа, телеграф алоқа хизмати ёки маълумотлар узатиш 
хизмати ҳисобланмайдиган телехизматлар (факсимил, комфакс, хабарларни қайта ишлаш, 
видеотекст ва бошқалар); 


телефон алоқаси хизматлари - операторнинг (провайдернинг) сўзлашувлар ва 
қўшимча хизматларни тақдим этишга доир фаолияти маҳсули; 
телефон алоқаси хизматларидан фойдаланувчи - телефон алоқаси хизматларининг 
истеъмолчиси ҳисобланадиган жисмоний ёки юридик шахс; 
телефон боғланиш - иккита телефон аппарати ёки четки қурилмалар ўртасида 
алоқанинг ўрнатилиши; 
телефон тармоғи - аҳоли, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг телефон 
алоқаси хизматларига бўлган эҳтиёжини таъминловчи АТС, коммутация узеллари, 
линиялари, каналлари, охирги (терминал) ускуналарининг жами; 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling