Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

абонент қурилмаси - абонент мулки бўлган ёки унга вақтинча эгалик қилиш ва 
фойдаланишга берилган телекоммуникациялар тармоқлари билан ўзаро боғланадиган, 
телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган ёки қабул қилинадиган 
сигналларни ҳосил қилиш, ўзгартириш, қайта ишлаш учун мўлжалланган техник восита; 
абонент линияси - телекоммуникация линиясининг оператор ёки провайдер 
телекоммуникация тармоғининг кириш нуқтасидан абонент розеткасигача ёки у мавжуд 
бўлмаганда абонент қурилмасигача бўлган қисми; 
абонент рақами - телекоммуникация хизматлари кўрсатилиши учун шартноманинг 
амал қилиш даврида абонентга оператор (провайдер) томонидан ажратиладиган рақам; 
абонент рақамининг кўчиб ўтиши - мобил алоқа хизматларини кўрсатиш 
шартномаси асосида донор томонидан абонентга ажратилган абонент рақамини бошқа 
мобил алоқа оператори (реципиент) билан янги шартнома тузишда сақлаш ва ундан 
фойдаланиш учун амалга ошириладиган ташкилий-техник тадбирлар мажмуи; 
абонент тармоғи - турар жой ёки жамоат биноси майдони чегарасида хизмат 
кўрсатиладиган абонентнинг техник воситалари, қурилмалари ва кабель линиялари 
мажмуи; 
автоинформатор - чақираётган абонентга олдиндан ёзиб олинган нутқли хабар 
орқали ахборот тақдим этувчи мантиқий қурилма; 


автоматик роуминг - мобил алоқа тармоғининг абонентига дастлабки аризасиз 
операторлар ўртасида роуминг тўғрисида шартнома тузилганлиги шарти билан бошқа 
мобил алоқа операторининг қамров ҳудудида кирувчи ва чиқувчи алоқага эга бўлиш 
имконини берадиган роуминг хизмати; 
автоматик телефон станцияси (бундан буён матнда АТС деб юритилади) - телефон 
боғланишларнинг ва узилишларнинг автоматик равишда ўрнатилишини таъминловчи 
телефон станция; 
автоматик хизмат кўрсатиш тизими - телефон алоқаси хизматларидан 
фойдаланувчи томонидан чақирилаётган абонент рақамини мустақил териш йўли билан 
оператор-телефонист ёрдамисиз ўрнатиладиган телефон боғланиш усули; 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling