Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

АТС таъсир зонаси - телефон станцияси ёки подстанциядан кабель (ҳаво) линиялари 
ёки радио фойдалана олиш воситалари орқали телефонлаштирилиши мумкин бўлган ҳудуд; 
аутентификация - маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланувчи 
томонидан кўрсатилган идентификациялаш маълумотларининг ҳақиқийлигини аниқлаш; 
ахборот-маълумот хизмати - фойдаланувчиларга, уларнинг ташаббусига кўра, 
оғзаки (товушли), чат ёки визуал сўров шаклида ифодаланган ахборотни (бир телефон 
боғланиш чегарасида) тақдим этувчи хизмат; 
бирламчи оператор - бирламчи равишда рақамлаш ресурси ажратилган, бу ресурсдан 
абонентга абонент рақами биринчи марта кўчирилган мобил алоқа оператори ёки 
провайдер; 
буюртма хизмат кўрсатиш тизими - олдиндан буюртма берган ҳолда оператор-
телефонист ёрдамида алоқа ўрнатилиши; 
дилернинг хизмат кўрсатиш пункти - дилер томонидан ташкил қилинадиган ва 
фойдаланиладиган хизмат кўрсатиш пункти; 
домен номи - ахборот ресурсига ёки ахборот тизимига берилган, уларни Интернет 
тармоғида идентификациялаш учун хизмат қиладиган ноёб ном; 
домен номлари тизими - Интернет тармоғида домен номларини бериш, рўйхатдан 
ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация 
рақами (бундан буён матнда ЖШШИР деб юритилади) - ЖШШИРни аниқлаш тартибига 
мувофиқ жисмоний шахснинг паспорти бўйича аниқлаш мумкин бўлган ва 14 рақамдан 
иборат шахсий идентификация рақами; 
дарҳол хизмат кўрсатиш тизими - абонентдан буюртмани қабул қилгандан кейин 
оператор-телефонист ёрдамида зудлик билан телефон боғланишнинг ўрнатилиши; 
идентификациялаш - мавжуд маълумотлар асосида маълумотлар узатиш тармоғи 
хизматларидан фойдаланувчининг шахсини аниқлаш; 
йирик авария - маълум бир административ ҳудудда телекоммуникация 
хизматларини тақдим этишнинг тўхталишига олиб келадиган авария ҳолати; 



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling