Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

телевидение тармоқлари - эркин томоша қилиш мумкин бўлмаган кабелли, эфир, 
IPTV (IP-телевидение), OTT (Over the Top) ва on-line телевидение каналлари орқали ҳар 
қандай ахборотни тарқатиш ва етказиб беришни таъминлайдиган телекоммуникация 
воситаларининг мажмуи; 
телевидение хизматлари - эшиттирувчи (оператор, провайдер) билан тузилган 
шартнома асосида абонентларга тақдим этилувчи кабелли, эфир, IPTV (IP-телевидение), 
OTT (Over the Top) ва on-line телевидение хизматлари; 


роумер-абонент - хизмат кўрсатувчи операторнинг (провайдернинг) мобил алоқа 
хизматларидан фойдаланувчи маҳаллий мобил алоқа операторининг абоненти; 
роумер-ташриф буюрувчи - маҳаллий оператор тармоғи хизматларидан 
фойдаланувчи оператор - роуминг-шерикнинг абоненти; 
роуминг - битта мобил алоқа оператори абонентининг битта давлат доирасида 
(миллий роуминг) ёки бошқа мамлакатда (халқаро роуминг) бўлган бошқа мобил алоқа 
операторининг хизмат кўрсатиш зонасида бўлганда бошқа мобил алоқа операторининг 
тармоғидан фойдалана олишини таъминловчи хизмат; 
роуминг хизматини кўрсатувчи оператор - роуминг тўғрисидаги шартнома асосида 
ўз тармоғининг имкониятларидан фойдаланиб бошқа мобил алоқа операторининг 
(провайдерининг) абонентларига мобил алоқа хизматларини тақдим этувчи мобил алоқа 
оператори (провайдери) (роуминг-шерик/хизмат кўрсатувчи оператор (провайдер)); 
таксофон - телефон алоқани ўрнатиш, фойдаланувчиларга сўзлашувлар ва қўшимча 
хизматларни тақдим этиш учун мўлжалланган, фойдаланувчилар билан нақд пул ва нақд 
пулсиз тўлов воситалари (махсус жетон, тўлов картаси) ёрдамида дарҳол ҳисоб-китоб 
қилиш қурилмасидан иборат бўлган, шу жумладан, сўзлашув пунктларида ўрнатиладиган 
охирги абонент телефон қурилмаси; 
тариф режаси - оператор (провайдер) томонидан абонентларга ёки абонентларнинг 
маълум гуруҳига ёки маълум чекланган ҳудудда бир ёки бир нечта хизматларидан 
фойдаланишни тақдим этадиган нархлар ва техник маълумотлар мажмуи

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling