Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


кўчирилган рақамларнинг локал базаси


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

кўчирилган рақамларнинг локал базаси - чақирув ёки бошқа хабарларни 
кўчирилган рақамга тўғри маршрутлаш учун мобил алоқа оператори томонидан ундан реал 
вақтда фойдаланиладиган, бу операторда бўлган кўчирилган рақамлар марказлаштирилган 
базасининг нусхаси; 
кўчирилган рақамларнинг локал базасини КРМБ билан синхронлаш - муайян 
даврийлик билан амалга ошириладиган, кўчирилган рақамлар марказлаштирилган 
базасидаги ахборотнинг кўчирилган рақамлар локал базасига нусхасини кўчириш жараёни; 
қисқа матнли хабар (SMS) (бундан буён матнда SMS деб юритилади) - қиска 
хабарлар маркази орқали мобил алоқа абонентларига қиска матнли хабарларни узатиш ва 
қабул қилиш учун мўлжалланган хизмат; 


лицензия - юридик шахсга лицензияловчи орган томонидан берилган, лицензия 
талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этган ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини 
амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ); 
лицензиянинг амал қилиш зонаси - лицензия шартномасида кўрсатилган ва 
оператор (провайдер) телекоммуникация хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган 
ҳудуд; 
маршрут рақами (routing number, RN) - мобил телекоммуникация тармоғининг 
кўчирилган абонент рақамига чақирувларни амалга ошириш учун телекоммуникация 
тармоқларида фойдаланиладиган манзилли ахборот; 
маҳаллий оператор - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний ва юридик 
шахсларга мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи алоқа оператори (провайдери); 
маҳаллий телефон алоқаси - битта аҳоли пункти ёки маъмурий ҳудуд доирасида 
жойлашган фойдаланувчилар ўртасидаги телефон боғланиши; 
маълумот хизмати - фойдаланувчига телекоммуникация хизматлари оператори ёки 
провайдери томонидан кўрсатиладиган телекоммуникация хизматлари тўғрисидаги 
ахборотни тақдим этувчи хизмат; 
маълумотлар узатиш - маълумотларни кейинги қайта ишлаш учун 
телекоммуникациялар воситалари ёрдамида сигналлар кўринишида бир пунктдан бошқа 
пунктга кўчириш; 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling