Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

II БЎЛИМ. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ 
ХИЗМАТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ 
1-боб. Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш 
2-боб. Телекоммуникация хизматларини кўрсатишга 
шартномалар тузиш ва бекор қилиш 
1-БОБ. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ 
ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ 
1-§. Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш 
2-§. Шаҳарлараро ва халқаро телефон 
алоқаси хизматларини кўрсатиш 
3-§. Телекоммуникация тармоқларида ахборот-маълумот 
хизматларини кўрсатиш 
4-§. Телефон тармоқларида қўриқлаш 
қурилмасини ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш 
5-§. Телеграф алоқаси хизматларини кўрсатиш 
6-§. Маълумотларни узатиш тармоғи, шу жумладан
интернет хизматларини кўрсатиш 
7-§. Жамоат фойдаланиш жойларида интернет 
хизматларини тақдим этиш 
8-§. Мобил алоқа хизматларини тақдим этиш 
9-§. Роуминг хизматини ташкил қилиш ва тақдим этиш 
10-§. Мобил алоқа тармоқларида абонент рақамларини 
кўчириш хизматини тақдим этиш 
11-§. Телевидение хизматларини ташкил қилиш ва тақдим этиш 
1-§. Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш 
42. Оператор (провайдер) томонидан кўрсатиладиган телефон алоқаси хизматлари 
универсал ва қўшимча хизматларга бўлинади.
43. Универсал телекоммуникация хизматлари рўйхати ҳамда ушбу хизматларга 
тарифлар Телекоммуникация хизматларига тарифларини шакллантириш ва тартибга солиш 
тўғрисида низомга (рўйхат рақами 959, 2000 йил 18 август) мувофиқ белгиланади. 
44. Фойдаланувчиларга кўрсатиладиган телефон алоқаси хизматлари рўйхати 
операторга (провайдерга) тегишли лицензия ҳамда телекоммуникация тармоқлари ва 
воситаларининг техник имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади. 
45. Оператор (провайдер) томонидан қўшимча ва бепул телефон алоқаси хизматлари 
кўрсатилиши мумкин. 
46. Қуйидагилар қўшимча телефон алоқаси хизматлари ҳисобланади: 


а) телефон аппаратлари ва бошқа абонент қурилмаларини қайта ўрнатиш, қайта улаш 
(улаш схемасини ўзгартириш); 
б) параллел телефон аппаратларини ўрнатиш; 
в) телекоммуникация тармоғининг алоқа каналларини ва физик занжирларини 
ижарага бериш; 
г) маълумот-ахборот хизматлари, бундан ушбу Қоидаларда кўрсатилган 
маълумотномаларни бериш қўшимча хизматлари мустасно; 
д) маълумотлар узатиш хизматлари ва телематик хизматлардан (электрон почта, 
факсимиль хабарларни узатиш хизмати, ахборот ресурсларидан фойдалана олиш хизмати 
ва ҳ.к.) фойдаланиш имконияти
е) телеграммаларни телефон орқали бериш; 
ж) чақирилаётган абонентда рақамни автоматик аниқлаш функцияларига эга телефон 
аппарати бўлганда маҳаллий телекоммуникация тармоғининг чақираётган абонент 
рақамини аниқлаш, шунингдек, абонент талабига кўра ҳисоб тафсилотларини бериш
з) абонент мурожаатига асосан абонент рақамини ўзгартириш; 
и) чақирилаётган шахсга хабар қилган ҳолда халқаро телефон боғланиш; 
к) бошқа ҳудуддан (аҳоли пунктидан) чақирилаётган абонентнинг телефон рақами 
тўғрисидаги маълумот бериш; 
л) шартномада белгиланган вақтда телефон боғланишни тақдим этиш; 
м) чақирилаётган шахс ҳисобидан шаҳарлараро телефон боғланиш; 
н) телефонограммани узатган ҳолда абонент ўрнига сўзлашиш; 
о) конференц-алоқа хизмати. 
Телефон алоқа тармоғидан фойдаланишни тақдим этиш хизматининг нархига 
коммутация станциясидан абонентнинг телефон розеткасигача абонент линияларининг 
ташкил этилиши ҳисобга олинган станция ва линия ускунасининг нархи киради. 
Телефон тармоғидан фойдаланишнинг тақдим этилиши тўловида охирги тақсимлаш 
қурилмасидан телефон розеткасигача бўлган шаҳар телефон тармоғида узунлиги 20 м дан 
кўп бўлмаган ва қишлоқ телефон тармоғида узунлиги 40 м дан кўп бўлмаган абонент 
линиясининг нархи ҳисобга олинади. 
Бепул қўшимча телефон алоқаси хизматларига қуйидагилар киради: 
а) телефон тармоғининг таъмирлаш бюросини чақириш; 
б) чақирилаётган абонентнинг аҳоли пункти/оператори коди тўғрисида маълумотнома 
бериш; 
в) чақирилаётган мамлакат ва чақирилаётган аҳоли пунктининг халқаро коди 
тўғрисида маълумот бериш; 
г) маҳаллий ва халқаро телефон алоқаси хизматлари учун тарифлар тўғрисида 
маълумот бериш; 
д) автоматик телефон алоқасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида маълумот бериш; 
е) халқаро телефон боғланишни буюртма қилиш учун буюртма бериш хизматларини 
чақириш индекслари тўғрисида маълумот бериш. 
Мазкур бандда кўрсатилган бепул хизматлар рўйхати камайтирилиши мумкин эмас. 
47. Ушбу Қоидаларда кўрсатилган қўшимча телефон алоқаси хизматлари рўйхати 
(бепул ёки пуллик) қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда оператор ва 
провайдерга тегишли бўлган телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг техник 
имкониятларидан келиб чиқиб ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши мумкин. 
48. Таксофон орқали қуйидаги пуллик хизмат турлари кўрсатилади: 
а) маҳаллий телефон сўзлашувлари; 
б) шаҳарлараро телефон сўзлашувлари; 
в) халқаро телефон сўзлашувлари; 
г) ахборот-маълумот хизмати оператор-телефонистлари билан телефон алоқаси. 



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling