IP-телефония - IP технологияси асосида пакетлар коммутацияланадиган
маълумотлар узатиш тармоқлари орқали нутқли ахборот, жумладан, маҳаллий ва халқаро
алоқани айирбошлаш хизмати;
IP-шлюз - IP тармоқлар ва телекоммуникацияларнинг бошқа тармоқлари ўртасида
трафикни ўтказиш учун мўлжалланган аппарат-дастурий восита;
MSISDN (Mobile Station Integrated Services Digital Network) - GSM/UMTS
стандартларида алоқа учун хизматлари интеграциялашган рақамли тармоқ
мобил
абонентининг рақами (масалан: +998 ХХ-ХХХ-ХХ-ХХ);
прогрессив маршрутлаш (Onward Routing) (бундан буён матнда Onward Routing
деб юритилади) - мобил телекоммуникациялар тармоғининг кўчирилган
абонент
рақамларига трафикни ўтказиш учун чақирувларни тўғридан-тўғри бўлмаган маршрутлаш
методи, бунда чақирув ташаббускорининг тармоғи донор тармоғига сўровни амалга
оширади, донор эса, ўз навбатида, кўчирилган рақам тўғрисида ахборот олиш ва чақирувни
белгиланган жойига кейинчалик маршрутлаш учун кўчирилган рақамларнинг
операцион
маълумотлар базасига сўровни амалга оширади;
SIM/RUIM-карта (бундан буён матнда SIM карта деб юритилади) - ичига
микросхема ўрнатилган,
олинувчи идентификация модули, унинг ёрдамида абонент
қурилмасини идентификация қилиш, унинг мобил алоқа тармоғидан
фойдалана олиши,
шунингдек, абонент рақамидан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш таъминланади;
Do'stlaringiz bilan baham: