Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

хизмат кўрсатиш зонаси - оператор (провайдер) лицензия шартномаси асосида 
телекоммуникация хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўладиган ва норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар билан ўрнатилган шартларга жавоб берадиган хизматлар сифатини таъминлаш 
учун техник имкониятларга эга бўлган ҳудуд; 
хизмат кўрсатиш пункти - абонентлар ахборот-маълумот хизматларини олишлари, 
мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаларини тузишлари ва хизматларнинг бошқа 
турларини олишлари мумкин бўлган стационар савдо нуқтаси ва (ёки) хизмат кўрсатиш 
нуқтаси; 
хизматларга абонент тўлов тизими - абонентнинг маълум (ҳисоб-китоб 
қилинадиган) вақт даври (ой, чорак, йил ва б.) учун тўловлари суммаси ҳақиқатда олинган 
хизматлар ҳажмига боғлиқ бўлмаган доимий миқдор ҳисобланадиган хизматларга ҳақ 
тўлаш тизими; 
хизматларга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизими - маълум (ҳисоб-китоб қилинадиган) 
вақт даври учун абонент тўловлари суммаси ахборотни узатиш ва бошқа телефон алоқаси 
хизматларини олиш учун телефон тармоғи линиялари ва иншоотларидан фойдаланилган 
вақтга боғлиқ бўлган хизматларга ҳақ тўлаш тизими; 
хостинг хизматлари - Интернет тармоғида доимий бўладиган серверда ахборотни 
жойлаштириш учун техник ресурсларни тақдим этиш хизмати; 
барча чақирувлар учун сўров (All Call Query) (бундан буён матнда All Call Query 
деб юритилади) - мобил телекоммуникация тармоғининг кўчирилган абонент рақамларига 
трафикни ўтказиш учун чақирувларни тўғридан-тўғри маршрутлаш методи, бунда чақирув 
ташаббускорининг тармоғи кўчирилган рақам тўғрисида ахборот олиш ва чақирувни 
белгиланган жойига кейинчалик маршрутлаш учун кўчирилган рақамларнинг операцион 
маълумотлар базасига сўровни амалга оширади; 
eSIM - абонент қурилмасининг виртуал идентификация модули, унинг ёрдамида 
абонент қурилмасини идентификация қилиш, унинг мобил алоқа тармоғидан фойдалана 
олиши, шунингдек, абонент рақамидан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш 
таъминланади; 
GSM-шлюз - мобил алоқа тармоқлари ва телекоммуникацияларнинг бошқа 
тармоқлари ўртасида трафикни ўтказиш учун мўлжалланган аппарат-дастурий восита; 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling