Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

муаллифлик шартномаси - муаллифнинг мулкий ҳуқуқларини бошқа шахсга 
ўтказиш тўғрисида муаллиф ёки унинг вориси томонидан тузиладиган шартнома; 
оператор (провайдернинг) ишлаш зонаси - телекоммуникация оператори 
(провайдери) телекоммуникация хизматларини кўрсатадиган ҳудуд; 
оператор (провайдер)-донор (бундан буён матнда донор деб юритилади) - 
телекоммуникациялар тармоғидан абонент рақами кўчириладиган мобил алоқа оператори 
(провайдери); 
операторнинг (провайдернинг) хизмат кўрсатиш пункти - оператор (провайдер) 
томонидан ташкил қилинадиган ва фойдаланиладиган хизмат кўрсатиш пункти; 
оператор (провайдер)-реципиент (бундан буён матнда реципиент деб юритилади) - 
телекоммуникациялар тармоғига абонент рақами кўчириладиган мобил алоқа оператори 
(провайдери); 
"пластик" роуминг - "механик" роумингнинг бир тури бўлиб, бунда абонент 
маҳаллий оператор билан олдиндан хизмат кўрсатувчи оператор ҳудудига бориши 
тўғрисида келишиб олади ва у орқали хизмат кўрсатувчи операторга тегишли бўлган бошқа 
абонент рақамини олади ҳамда маҳаллий операторга тегишли бўлган ўзининг уяли алоқа 
рақамига кирадиган чақирувларни янги рақамга қайта йўналтиради (манзиллайди); 
телевидение тармоғида ретрансляция қилиш - телевидение дастурлари, 
радиодастурлар сигналлари ва телекоммуникациянинг бошқа хабарлари қабул 
қилинишини, уларнинг қайта ўзгартирилиши ва дастурлар таркибини ўзгартирмасдан 
тўлиқ ҳажмда абонентларга узатилишини таъминлайдиган кабелли, эфир, интерактив, IPTV 
(IP-телевидение), OTT (Over the Top) ва on-line телевидение тармоғининг асосий ишлаш 
режими; 
телевидение тармоғида трансляция қилиш - телевидение дастурлари, 
радиодастурлар сигналлари ва телекоммуникациянинг бошқа хабарлари эшиттириш 
ташкилотига тааллуқли студия ускунасидан бевосита қабул қилинишини, уларнинг 
кейинчалик қайта ўзгартирилиши ва дастурлар таркибини ўзгартирмасдан тўлиқ ҳажмда 
абонентларга тарқатилишини (узатилишини) таъминлайдиган телевидение тармоғининг 
ишлаш режими; 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling