Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

маълумотлар узатиш тармоғи - маълумотлар узатилишини таъминлаш мақсадида 
маълум нуқталар ўртасида телекоммуникацияларни ташкил этиш учун тузилган 
телекоммуникациялар узеллари ва каналларининг мажмуи; 
маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари - операторнинг (провайдернинг) 
маълумотлар узатиш тармоғи орқали сигналлар ва ахборотнинг бошқа турларини қабул 
қилиш, узатиш ва қайта ишлаш бўйича фаолияти маҳсули; 
маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланувчи - маълумотлар 
узатиш тармоғи хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланган юридик ёки жисмоний шахс; 
"механик" роуминг - роуминг хизматини кўрсатиш, бунда Роумер-абонент роуминг 
даврида хизмат кўрсатувчи оператордан бошқа абонент рақамини олади ва маҳаллий 
операторга тегишли бўлган ўзининг уяли рақами бўйича кирувчи чақирувларни қабул 
қилиш имконига эга бўлмайди; 
мобил алоқа операторлари ўртасида роуминг тўғрисидаги шартнома - роуминг 
хизматини ишлаб чиқариш ва ундан потенциал мобил алоқа абоненти томонидан 
фойдаланиш тўғрисида келишаётган томонларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари 
тўғрисида, томонларнинг ўзаро жавобгарлик чоралари тўғрисидаги юридик ҳужжат; 
мобил алоқа тармоғи - абонентларга мобил алоқа (овоз, маълумотлар узатиш ва 
бошқалар) хизматларини кўрсатувчи техник воситалар (коммутацион ва радиоускуна, 
абонент қурилмалари, уловчи линиялар, иншоотлар ва ҳ.к.) мажмуи. Мобил алоқа 
тармоқларига уяли, транк, локал-транк, радиал-зона тармоқлари киради;


мобил алоқа тармоғи оператори (провайдери)нинг дилери (бундан буён матнда 
дилер деб юритилади) - оператор (провайдер) номидан абонентларга хизмат кўрсатиш учун 
оператор (провайдер) билан шартнома тузган юридик шахс (бундан буён матнда дилерлик 
шартномаси деб юритилади). Дилер бир ёки бир нечта операторларнинг 
(провайдерларнинг) манфаатларини ифодалаши мумкин; 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling