Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

Интернет тармоғи - ягона адрес ва номлар маконидан фойдаланиладиган, шлюзлар 
ёрдамида бирлаштирилган, ягона ТСР/IP протоколига мувофиқ ишлайдиган кўплаб 
тармоқлардан иборат глобал халқаро тармоқ; 
Интернет хизматларидан фойдаланувчи - Интернет хизматларининг истеъмолчиси 
ҳисобланган юридик ёки жисмоний шахс; 
Интернетдан жамоат бўлиб фойдаланиш пункти - керакли техник воситалар билан 
жиҳозланган, фойдаланувчиларнинг Интернет тармоғидан жамоа бўлиб фойдаланиш 
хизматлари кўрсатиладиган жой; 
Интернет-провайдер - тижорат асосида Интернет тармоғидан фойдалана олиш 
хизматларини кўрсатувчи юридик шахс; 
кабелли, эфир, интерактив, IPTV (IP-телевидение), OTT (Over the Top) ва on-line 
телевидение телевидениеси (бундан буён матна эшиттирувчи деб юритилади) - эркин 
томоша қилиш мумкин бўлмаган кабелли телевидение каналларидан фойдаланган ҳолда 
теледастурлар ва бошқа телекоммуникация хабарларини муайян ҳудудда ишлаб чиқариш, 
шакллантириш ва тарқатишни таъминлайдиган тақсимлаш ва ташкилий-бошқарув жараёни 
билан шуғулланадиган субъект; 
конференц-алоқа - учта ва ундан ортиқ абонентга бир вақтда телефон орқали 
мулоқот қилиш имконини берувчи хизмат; 
кўчиб ўтган рақамлар марказлаштирилган базаси - мобил алоқа тармоқларида 
кўчиб ўтган абонент рақамлари маълумотлар базасини бошқариш учун аппарат-дастурий 
комплек; 
кўчирилган рақамлар марказлаштирилган базаси (бундан буён матнда КРМБ деб 
юритилади) - мобил алоқа тармоқларида кўчирилган абонент рақамлари тўғрисидаги 
ахборотни, шу жумладан, ушбу низомда белгиланадиган маълумотларни ўз ичига олган 
маълумотлар базасини бошқарувчи аппарат-дастурий комплекс; 
КРМБ оператори - КРМБ шакллантирилиши, ишлаши, техник кузатилиши ва 
ривожланишини таъминлайдиган, унинг ресурсларидан фойдаланишни тақдим этадиган 
ташкилот; 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling