Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


техник қарши ҳаракат қилиш комплекси


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

техник қарши ҳаракат қилиш комплекси - Ўзбекистон Республикаси 
телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафикни ўтказишда қонунчилик 
талаблари бузилганлиги ҳолатларини аниқлаш ва улар тўғрисида маълумотларни олиш 
жараёнларини автоматлаштириш ҳамда халқаро овозли трафикни ўтказиш тартибининг 
бузилишларига қарши ҳаракат қилиш тизими; 
тизим ҳосил қилувчи роуминг-шерик - ўз ихтиёрида халқаро автоматик роумингни 
таъминловчи моддий-техник ва дастурий таъминот комплекси бўлган, маълумотлар узатиш 
каналлари ва сигнализация каналлари тармоғи мавжуд бўлган юридик шахс; 
тўлов картаси - кодланган маълумотни сақлайдиган, тармоқ фойдаланувчисини 
идентификация қилиш ва чақирувни инициация қилиш имкониятини берувчи тўлов 
воситаси; 
универсал хизматлар - умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқлари 
орқали барча фойдаланувчиларга кўрсатиладиган белгиланган сифатдаги мажбурий 
хизматлар тўплами (фойдаланувчиларнинг бу тармоқдан фойдаланишини таъминлаш
маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари, телеграммалар жўнатиш ва 
бошқалар); 
ўзини-ўзи обрўсизлантирган дилер - иши давомида қонун ҳужжатлари, ушбу 
Қоидалар, дилерлик шартномаси талабларининг қўпол равишда бузилишига йўл қўйган ва 
улар асосида дилерлик шартномаси бекор қилинган ва дилер сертификати чақириб олинган 
дилер; 
фойдаланувчи - телекоммуникациялар хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланган 
юридик ёки жисмоний шахс; 
халқаро телефон алоқаси - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги телефон алоқаси 
хизматларидан фойдаланувчи ва бошқа давлат ҳудудидаги телефон алоқаси хизматларидан 
фойдаланувчи ўртасида телефон алоқаси орқали боғланиш; 
хато кўчириш - абонент талабномасисиз мобил алоқа операторлари (провайдерлари) 
томонидан абонент рақамининг кўчирилиши ("инсон омили" келтириб чиқарган хато 
сабабли, яъни техник тизимлар билан ўзаро ишлаганда ходимларнинг нотўғри хатти-
ҳаракатлари сабабли абонентнинг талабномасида кўрсатилган рақамдан бошқа рақамнинг 
кўчирилиши); 



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling