Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


-§. Роуминг хизматини ташкил қилиш ва тақдим этиш


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

9-§. Роуминг хизматини ташкил қилиш ва тақдим этиш 
150. Мобил алоқанинг миллий роуминг хизмати юридик ва жисмоний шахслар - 
маҳаллий операторларнинг (провайдерларнинг) абонентларига улар Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида бўлганда хизмат кўрсатувчи операторларнинг (провайдерларнинг) 
хизмат кўрсатиш зонасида маҳаллий операторнинг (провайдернинг) хизмат кўрсатиш 
зонасининг ташқарисида улар фойдаланишлари учун тақдим этилади. 
151. Мобил алоқанинг халқаро роуминг хизмати юридик ва жисмоний шахслар - 
маҳаллий операторларнинг (провайдерларнинг) абонентларига улар Ўзбекистон 
Республикасининг ҳудудидан ташқарида бўлганда хорижий операторлар - роуминг-
шерикларнинг хизмат кўрсатиш зонасида ҳамда юридик ва жисмоний шахслар - хорижий 
операторлар - роуминг-шерикларнинг абонентларига улар Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида маҳаллий операторларнинг (провайдерларнинг) хизмат кўрсатиш зонасида 
бўлганда фойдаланиш учун тақдим этилади. 
152. Миллий ва халқаро роуминг хизматлари, одатда, автоматик равишда амалга 
оширилади. 
Автоматик роумингни ташкил қилишнинг имкони бўлмаганда "механик" ёки 
"пластик" роумингни ташкил қилишга йўл қўйилади. 
Айнан битта оператор тармоғи ичида амалга ошириладиган технологик роуминг 
(мобил оператор томонидан бир давлатнинг бир ҳудудида қайд қилинган абонентга ўша 
давлатни бошқа ҳудудида ҳам телекоммуникация хизматлари тақдим қилиниши) роуминг 
хизмати ҳисобланмайди.
153. Автоматик роумингни ташкил қилишда Ўзбекистон Республикаси 
телекоммуникация тармоқларида қабул қилинган сигнализация тизимларининг тегишли 
протоколлари ва спецификацияларидан фойдаланиш керак. 
154. Роуминг хизматини тақдим этиш мобил алоқа операторлари (провайдерлари) 
ўртасида роуминг тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади. 
155. Халқаро роумингни ташкил қилиш ва тақдим этиш шартномаси Ўзбекистон 
Республикаси мобил алоқа операторлари (провайдерлари) ва хорижий операторлар 
ўртасида, миллий роумингни эса - Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа операторлари 
(провайдерлари) ўртасида тузилади. 
156. Мобил алоқа операторлари (провайдерлари) ўртасида роуминг тўғрисидаги 
шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва рўйхатга 
олинади. 
157. Роуминг тақдим этиш учун роуминг тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш 
муддати оператор (провайдер) лицензиясининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак. 
158. Маҳаллий оператор (провайдер) ва хорижий оператор ўртасидаги роуминг 
тўғрисидаги шартнома халқаро ҳуқуқ нормаларига ва Ўзбекистон Республикасининг 
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади. 


159. Маҳаллий оператор (провайдер) мобил алоқа хизматларини тақдим этиш учун 
абонент билан шартнома тузаётганда роумингни тақдим этиш шартлари тўғрисида уни 
хабардор қилиши керак. 
160. Хизмат кўрсатувчи оператор абонентга унинг маҳаллий оператор (провайдер) 
билан шартнома муносабатларида белгиланган хизматлар рўйхатини тақдим этишга 
мажбур. 
161. Маҳаллий оператор (провайдер) роумер ҳақиқийлигини идентификацияламасдан 
хизмат кўрсатувчи оператор томонидан роуминг тақдим этилиши учун жавобгар бўлмайди. 
162. Роуминг хизмати учун абонент томонидан маҳаллий операторга (провайдерга) 
ҳақ тўлаш улар ўртасида тузилган мобил алоқа хизматларини тақдим этиш шартномасининг 
шартларига мувофиқ амалга оширилади. 
163. Миллий роуминг хизматларини тақдим этишда маҳаллий операторлар 
(провайдерлар) ўртасида юзага келган низолар Ўзбекистон Республикасининг қонун 
ҳужжатларига мувофиқ суди томонидан ҳал қилинади. 
164. Халқаро роуминг хизматини тақдим этишда маҳаллий оператор (провайдер) ва 
хорижий оператор (ёки тизим ҳосил қилувчи роуминг-шерик) ўртасида юзага келган 
низолар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига 
мувофиқ ҳал қилинади.
165. Маҳаллий ва хизмат кўрсатувчи операторлар (провайдерлар) роумингни ташкил 
қилишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя қилишлари шарт. 
166. Роумер-ташриф буюрувчиларнинг абонент терминалларини Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун 
ҳужжатлари билан тартибга солинади. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling