Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


-§. Операторлар ва провайдерларнинг маълумотлар


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

4-§. Операторлар ва провайдерларнинг маълумотлар 
узатиш хизматларини кўрсатишдаги мажбуриятлари 
302. Оператор ва провайдерлар маълумот узатиш хизматларини кўрсатишда 
қуйидагиларга мажбур: 
а) 
Wi-Fi 
хизмати 
кўрсатиш 
вақтида 
фойдаланувчиларнинг 
шахсини 
идентификациялаш ҳамда фойдаланилган Интернет тармоғининг веб-ресурслари (log-
файллар) ҳисобини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритиш бўйича аппарат-
техник чора-тадбирлар кўриш ва уларни 3 ой ичида сақланишини ташкиллаштириш; 
б) абонентларга ўзининг веб-сайтида ва (ёки) оммавий ахборот воситаларидан 
фойдаланган ҳолда, шунингдек, абонентлар ва фойдаланувчилар билан ишлаш жойларида 
қуйидаги ахборотларни тақдим этиш: 
хизматларни кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги, шу жумладан, хизматлар 
учун тарифлар ўзгарганлиги тўғрисида ўзгартиришлар кучга киришидан камида 10 кун 
олдин; 
иш вақти, почта манзили ва банк реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида - тегишли 
ўзгаришлар киритилган вақтдан бошлаб; 
в) шартноманинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
шунингдек, абонентнинг аризасига кўра хизматлар кўрсатилмаганлиги ёки шартномада 
белгиланган даражадаги сифатга эга хизматлар кўрсатилмаганлиги учун қайта ҳисоб-китоб 
қилиш; 
г) абонентнинг жорий ҳолати, шу жумладан, маълумотлар узатиш вақти, тезлиги, 
олинган ва (ёки) узатилган ахборотнинг ҳажми тўғрисида батафсил ахборотни тақдим 
этиш;
д) халқаро трафик ноқонуний ўтказиш, шу жумладан, GSM, IP ёки SMS-шлюзлардан, 
жумладан, тармоқда махсус аппарат-дастурий воситаларини ўрнатиш йўли билан 
ноқонуний фойдаланишга қарши курашиш чораларини кўриш. 
303. Операторларга (провайдерларга) хизматларга уланиш учун ариза келиб тушганда 
қуйидаги муддатларда иш кўриши керак: 
техник имкониятни ўрганиш ва техник имконият бўлмаган тақдирда ариза берувчига 
асосланган рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган жавобини бериш 7 кундан 
ошмаслиги керак; 
техник имконият бўлганда шартнома тузилганган кундан бошлаб 10 иш кунида 
уланишни амалга ошириш; 
техник имконият бўлмаганда, етишмайдиган алоқа линияларини ариза берувчининг 
ҳисобидан ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда пудрат шартномаси тузилган санадан 
бошлаб 180 кунгача бўлиши керак. 
Оператор (провайдер) абонентни ҳақ тўлаш эвазига қўшимча хизматлар кўрсатишга 
ёки маълум бир хизматни кўрсатиш учун бошқа хизматларни олишга мажбурлашга
шунингдек, абонентдан кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундиришга ҳақли эмас. 
Оператор (провайдер) абонентни ҳақ тўлаш эвазига қўшимча хизматлар кўрсатишга 
ёки маълум бир хизматни кўрсатиш учун бошқа хизматларни олишга мажбурлашга, 
шунингдек, абонентдан кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундиришга ҳақли эмас. 



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling