Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон
-§. Эшиттирувчилар, операторлар ва провайдерларнинг
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
prikaz 208
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-§. Провайдерларнинг таксофон хизматини кўрсатишдаги мажбуриятлари
5-§. Эшиттирувчилар, операторлар ва провайдерларнинг
телевидение хизматларини кўрсатишдаги мажбуриятлари 304. Эшиттирувчи амалга оширадиган фаолияти турига кўра қуйидагиларга мажбур: ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари, муаллифлик шартномалари, шунингдек, мазкур Қоидалар асосида амалга ошириш; чет эл оммавий ахборот воситаларининг дастурлари ёки маҳсулотларини тегишли қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талаблари асосида тарқатиш; эфирга чиқишда, узлуксиз эшиттиришларда эса, бир кеча-кундузда камида тўрт марта тенг тақсимлаган ҳолда ўз номини эълон қилиш; ҳар ҳафталик телевидение дастурлари тўғрисидаги ахборотни даврий босма нашрларда ва Интернет тармоғида эълон қилиш йўли билан абонентларга етказиш. 305. Телевидение хизматларини кўрсатишда оператор қуйидагиларга мажбур: ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари, муаллифлик шартномалари, шунингдек, мазкур Қоидалар асосида амалга ошириш; эшиттирувчининг телевидение дастурларини ўзгартириш ва қўшимчаларсиз трансляция қилиш; телевидение тармоғининг техник ҳолатини мазкур тизимларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ тарзда сақлаш; кўрсатиладиган хизматлар сифатини амалдаги стандартларга мувофиқ таъминлаш. 306. Телевидение хизматларини кўрсатишда провайдер қуйидагиларга мажбур: ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш; телевидение дастурларининг ўзгартириш ва қўшимчаларсиз узатилишини таъминлаш; уй ёки хонадон ичидаги телевидение тармоқларининг техник ҳолатини мазкур тизимларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ сақлаш; кўрсатиладиган хизматлар сифатини амалдаги стандартларга мувофиқ таъминлаш. 6-§. Провайдерларнинг таксофон хизматини кўрсатишдаги мажбуриятлари 307. Таксофон хизматини кўрсатишда провайдерлар қуйидагиларга мажбур: ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш; телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш учун операторга тўловни ўз вақтида амалга ошириш; операторнинг иш сифатини пасайтиришга ёки телекоммуникация тармоқларини шикастлантиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар қилмаслик; фойдаланувчининг таксофон орқали сифатли телефон алоқа хизматларидан фойдаланишини таъминлаш; таксофонлар, кабиналар ва ярим кабиналар соз ҳолатда сақланишини таъминлаш; таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни фойдаланувчиларга тақдим этиш; фойдаланувчилар учун қулай бўлган (савдо тармоғи, алоқа бўлими ва ҳоказо) жойларда махсус жетон ёки тўлов карталари сотилишини таъминлаш; фойдаланувчиларнинг шикоятларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқиш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling