Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига


ҳужжатлари ва бошқа тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғри ва


Download 247.84 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana24.12.2022
Hajmi247.84 Kb.
#1055801
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
uz

ҳужжатлари ва бошқа тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғри ва 
қонунийлигини тасдиқлайман. 
________________________
______________________________ 
(тўлдирилган сана)
(муассис ёки ваколатли шахс-ариза берувчининг имзоси
)
Қабул қилиб олдим.
_______________________
___________________________________
(Ариза қабул қилинган
санаси ва вақти) 
(рўйхатга олувчи органнинг масъул ходими имзоси).


 
Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатдан ўтказиш учун 
зарур бўлган ҳужжатлар. 
1. 
Ариза
2. 
давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (юридик шахсни 
давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари — устав ёки 
таъсис шартномаси ва устав, оилавий корхона ёки фақат таъсис шартномаси, бунда 
масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун — таъсис 
шартномаси ва устав, оилавий корхона тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса — фақат 
таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари 
ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун — фақат устав). Хорижий 
инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа 
корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади. 
3. 
давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов 
ҳужжати хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун — энг кам ойлик иш 
ҳақининг беш баравари, шунингдек 500 АҚШ доллари.* 
4. 
фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма 
номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва. 
5. 
икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари. 
6. 
хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги 
савдо реестридан кўчирма ёки, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида 
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик 
муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган ушбу юридик шахс 
фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, булар мавжуд бўлмаган тақдирда эса — муассис 
рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг 
Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида 
легализация қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 
Консуллик 
бошқармасида 
тасдиқланган 
бошқа 
ҳужжат, 
агар 
Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. 
Хорижий муассис тўғрисида савдо реестридан кўчирмада ёки ушбу юридик шахснинг 
фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатда хорижий юридик шахснинг, у жойлашган 
жойнинг номи, хорижий юридик шахс номидан имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг 
маълумотлари мавжуд бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган кўчирма берилган пайтидан 
бошлаб бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. Жисмоний шахс — Ўзбекистон 
Республикаси норезиденти ўз паспортининг нусхасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар 
белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси билан тақдим 
этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши 
интеллектуал мулк бўлса, у ҳолда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан тайёрланган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни 
тақдим этиши керак.

Download 247.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling