Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига
тўғрисидаги гувоҳнома ўрнига дубликат олиш учун зарур бўлган
Download 247.84 Kb. Pdf ko'rish
|
uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- 201 122 919 Тадбиркорлик субъектларини тугатиш.
тўғрисидаги гувоҳнома ўрнига дубликат олиш учун зарур бўлган
ҳужжатлар РЎЙХАТИ. 1. Ариза. 2. тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги йўқолган гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган хабар.(газета) 3. дубликат берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати* * Ҳисоб рақамлари: 23402000300100001010 сўмлик ҳисоб рақами ХККМ Марказий банк бош бошқармаси, Тошкент ш. МФО: 00014 , ИНН: 201 122 919 Тадбиркорлик субъектларини тугатиш. Корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг муассислари (қатнашчилари) томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади. Қарорда қуйидагилар кўрсатилади: тугатувчи — тугатиш комиссияси (унинг аъзолари таркиби) ёки жисмоний шахс (паспорти маълумотлари); мўлжалланаётган тугатиш муддати. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ– 630-сон Қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 34-бандига асосан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни ихтиёрий тугатиш учун тугатувчи рўйхатдан ўтказган органга қуйидаги ҳужжатларни: –бир ёки бир неча даврий босма нашрларда чиққан корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисидаги эълонни; – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани; – корхонанинг барча ҳисоб рақамлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномаларини; – корхонанинг муҳр ва штампларини; – ваколатли органнинг, агар мавжуд бўлса, чиқарилган қимматли қоғозларини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотномасини; – агар мавжуд бўлса, барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхаларини; – давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги хулосасини; – тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Суд департаменти органлари иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақидаги Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби; – корхона ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этади. Download 247.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling