Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Иш фаолиятидан қониқмаслик стрессга сабаб бўлувчи 
энг муҳим омиллардан ҳисобланади. Ходим ундан нима ку-
тилаётганлигини, бу ишни қандай қилиш кераклиги ва бу иш 
қандай баҳоланишини билсагина хотиржам ишлайди.
Иш қобилияти ва омадсизлик инсон саломатлиги-
га қаттиқ таъсир кўрсатади. Ҳаддан ташқари кўп иш 
ёки аксинча, ишсизлик ҳам стрессга олиб келади. Бун-
дай сабаблар туфайли содир бўлган асабийлашиш энг 
кўп тарқалгандир. Иш ҳаддан ташқари кўпайиб кетганда 
безовталаниш, моддий бойликларга нисбатан бефарқ бў-
лиш ҳиссиёти кучаяди. Худди шунингдек, иш билан кам 
таъминланганда юқоридаги ҳолатлар такрорланади.
Қизиқмаган иш билан банд бўлиш ҳам стрессни юзага 
келтирувчи сабаблардан ҳисобланади. Текширишлар шуни 


429
кўрсатадики, иш қанча қизиқарли бўлса, ходим шунча кам 
безовталанади, кам бетоб бўлади.
Стресс сабаблари. Яна бу сабабларга қўшимча: ёмон 
иш шароитлари, иш жараёнида одамларнинг бир-бирига 
асоссиз талабларни қўйиши, уқувсиз раҳбарнинг уқувсиз 
муомаласи, демотивлаштиришнинг устувор эканлиги ва 
бошқалар ҳам стрессни вужудга келтиради.
Стресснинг физилогик сабабларига қуйидагилар киради:
• мигрень (бошни қаттиқ оғритадиган ва кўнгилни ай-
нитадиган асабий касаллик) яра;
• қон босимининг ошиши;
• қон касаллиги;
• бел оғриғи;
• артрит;
• астма;
• юрак оғриғи;
• ошқозон оғриғи каби касалликлар.
Руҳий сабабларга – қаттиқ қўзғалиш, иштаҳа 
йўқолиши, воқеаларга, одамларга нисбатан эътиборсизлик 
кабилар киради. Ҳаётда руҳий сабаблар туфайли вужудга 
келган стресслар жуда тез-тез учраб туради. Масалан, одам 
ўзининг (худбинона) эҳтиёжини худбинларча қондирса, 
яъни шуҳратпарастлик, ҳасадгўйлик фаровонликка эришув 
йўлидаги қўрқув, ҳокимиятга интилиш туфайли нопок фа-
олият кўрсатса ва унинг бу ҳолати ўзини мард ва олижа-
ноб деб билган тушунчаларга мос келмаса – шу ҳолатда у 
ўз-ўзи билан зиддиятта, жазавага тушган ҳолатда бўлади.
Ёки бошқа бир руҳий сабаб – бу ҳиссий зўриқиш, яъни 
эҳтиёжларни қондиришга тўсқинлик қилувчи омиллар ёки 
тақдир зарбалари – энг яқин кишисининг ўлими; уруш, жан-
жал, низо ва ҳоказолар қандай сабаблар бўлишидан қатъи 
назар – ички ёки ташқи таъсирданми, барибир, одамда 
асабий ҳолатни юзага келтиради.
Организм учун салбий туйғулар бўлган қуйидагилар ҳам 
асабийлашиш учун руҳий сабаблар ролини ўйнаши мум-
кин:


430
• бахиллик • 
қаҳр-хуноблик
• рашк
• даҳшат
• иккиланиш
• шубҳа
• уят
• саросима
• жаҳл
• нафрат
• қониқмаслик
• ачиниш
• тоқатсизлик
• виждон азоби
• макр
• норозилик
• хафагарчилик
• ғам
• ноумидлик
• ранжиш
• ташвиш
• озор
• қўрқиш
• хўрлик
• ҳақорат
• ёмон кўриш
• адоват
Асабий ҳолатнинг вужудга келиши ва унинг ўтиб кетиши, 
руҳий халоватсизликни билиш, уни бартараф этиш кабилар 
раҳбарлик фаолиятининг диққат марказида туриши керак. Аса-
бийлашган ҳолатда:
• онгли фаолиятдаги айрим томонлар тўхташдан қолади;
• идрокда, хотирада англашилмовчиликлар пайдо бўла-
ди;
• кутилмаган қўзғалишларга нисбатан айни бир хил бўл-
маган таъсирлар юзага чиқади;
• диққат ва идрок кўлами торайиб, ҳаловатсизлик куча-
яди ва бошқалар.
Шундай вазиятларда нохуш ҳолатнинг олдини олиш, 
яъни уни бошқариш керак. Бунинг учун раҳбар ишни нима-
дан бошлаши керак?
Энг аввало, у асабийлашган одамга нисбатан камситув-
чи муносабатда бўлмасдан, унга зиддият, ҳаловатсизлик ҳар 
бир шахс ҳаётининг ажралмас бўлаги эканлигини, бундай 
ҳолат нафақат унда, бошқаларда ҳам бўлиши мумкинлигини, 
буни эса бартараф қилишнинг иложи борлигини англатиши 
керак. Бу асабий ҳолатни бошқариш ва шундай вазиятдан 
чиқишнинг энг қулай ва оқилона йўлидир.
Ҳаммадан ҳам ходим сизнинг ёрдам беришга тайёр экан-
лигингизни сезиши керак. Бу унга биринчи қадам қўйишига 
ёрдам беради. Балки гапни шундай бошлаган маъқулдир: «Се-
зишимча, сизни нимадир қийнаётганга ўхшайди, агар сизга 
ёрдамим тегса, мен буни жон деб бажараман. Марҳамат, 
истаган вақтингизда менга мурожаат қилишингиз мумкин».
Суҳбат давомида қуйидагиларга эътибор бериш лозим:


431
- унинг фаолиятини қизиқиб кузатиб бораётганингизни, 
унинг муаммоларига жиддий эътибор беришингизни бил-
диришингиз керак;
- унга ушбу суҳбат, шу хонадан ташқарига чиқмаслиги, 
ҳеч ким хабардор бўлмаслигини эслатинг;
- унинг муаммоси унинг «айби» деб қаралмаслигини ту-
шунтиринг;
- ходимни сўзлашига имкон беринг, бир оз қийналса ҳам, 
тўхталиб қолганида ҳам сўзини бўлманг, бу унга нисбатан 
бетоқатлик ва ҳурматсизликни билдиради;
- унинг муаммолари ҳал бўлишига ёрдам бера оладиган 
саволларни беринг. Балки зиддиятли, кескин деб англанаёт-
тан ҳолат ваҳима қиладигандек унчалик жиддий эмасдир.
Ходим билан ушбу руҳда қилинган ҳар бир суҳбат, 
оқилона ёрдам ходимнинг ўзини қўлга олиши, ўзига-
ўзи ёрдам бера олишига олиб келади. Агар шу муаммони 
раҳбарнинг бир ўзи ҳал этиб қўя қолса, ходимни ўсиш им-
кониятидан маҳрум этган бўлади. Бундай тадбиркорона 
суҳбатлар махсус ажратилган хоналарда, яъни коммуника-
циялашган жойларда ўтказилгани яхши.
Бу жараёнда раҳбар шунга эътибор бериши керакки, ҳар 
бир асабийлашган ҳолат, зиддиятга киришган ҳар икки то-
моннинг ҳозиргача ошкор бўлмаган кучларини аён этади, 
юзага чиқаради.
Стресснинг қай даражада кечиши унга нисбатан таъсир-
ланишга, уни қанчалик ҳис этилганига боғлиқ.
ХХ асрнинг буюк руҳшуносларидан бири – веналик 
машҳур олим Зигмунд Фрейд бундай деган эди: «Бизнинг 
барча интилишларимиз асосида икки мақсад ётади, шулар-
дан бири машҳур ва нуфузли инсон бўлишдир». Америка-
лик ўткир файласуф, профессор Жон Дьюи айнан шу фикр-
ни сал бошқачароқ ифодалайди. Унинг таъкидлашича, ин-
сон табиатига хос бўлган умумий орзу-истак – эл орасида 
нуфузли киши сифатида танилиб, иззат-обрў билан яшаш.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling