Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Умумташкилий (комплекс) мақсадлар


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Умумташкилий (комплекс) мақсадлар. Бу усулнинг 
мо ҳияти – барча қатнашчиларнинг ҳаракатини, бутун ку-
чини бош мақсаднинг амалга ошишига сафарбар қилиш. 
Масалан, ишлаб чиқариш бўлимининг учала сменаси ўрта-
сида низоли вазият содир бўладиган бўлса, унинг олдини 
олиш учун дарров сменалар мақсадлари асосида бўлимнинг 
умумий мақсади аниқлаб олинади. Энди ҳар бир сменанинг 
раҳбари бевосита смена манфаати нуқтаи назаридан эмас, 
балки бўлимнинг умумий мақсади нуқтаи назаридан қарор 
қабул қилади.
Мукофотлашнинг таркибий тизими. Дисфункцио-
нал оқибатлардан ҳоли бўлиш ҳамда кишиларнинг хатти-
ҳаракатларига ижобий таъсир ўтказиш туфайли келиб 
чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш ва улар-
ни бошқариш учун мукофотлаш тизими кенг қўлланилади. 


424
Умумташкилот, умумкорхонанинг комплекс мақсадларига 
эришишда жонбозлик кўрсатган, муаммонинг ечимига 
комплекс ёндошиб, ён тарафдагиларга ёрдам кўрcатишга 
ҳаракат қилганлар албатта:
- ташаккурнома;
- мукофот;
- хизмат лавозимини кўтариш кабилар билан тақдир-
ланишлари лозим. 
Бу ўринда фақат мукофотлаш эмас, балки ғайриқонуний 
иш тутган ёки корхона манфаатига зид хатти-ҳаракат қилган 
ходим ишлайдиган бўлимларга тегишли жазоларни белги-
лаш ҳам келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олди-
ни олишда ҳал қилувчи роль ўйнашини таъкидламоқ жоиз.
Низоли вазиятларнинг олдини олиш ёки зиддиятни юмшатиш-
нинг бешта стратегик усули маълум.
Узоқлашиш. Комил инсон жанжалдан узоқлашишга 
ҳаракат қилади. Келишмовчилик авжига чиққанда у 
муҳокамага қатнашмайди. Бундай усул низоли вазиятнинг 
ечилишига манфаатдор бўлмаган ва ўзаро муносабатлар-
нинг зоҳирий яхшилигича қолишини исташган ҳолларда 
томонлар тарафидан қўлланилади. Бундай ҳолатли зарурият 
ҳали етилмаган ёки зиддиятга чиқувчиларнинг лавозим да-
ражалари яқин бўлган ҳолларда кузатилади.
Агар зиддият субъектив сабаблар туфайли бўлган бўл-
са, у ҳолда узоқлашиш стратегияси маъқул стратегиядир. 
Чунки у томонларга тинчланишга, вазият устида яна бир 
бор фикр-мулоҳаза юритиб, фаҳм-фаросат ила англаб 
олиш, оқибатда эса қарама-қаршиликка боришга, уни да-
вом эттиришга ҳеч қандай асос йўқ деган хулосага келиши-
га имкон беради. Агар зиддият объектив сабаблар туфай-
ли юзага келган бўлса, узоқлашиш стратегияси ҳар иккала 
томонни мағлубиятга олиб боради. Чунки узоқлашиш дав-
рида вақт чўзилади, низоли вазиятни чақирувчи сабаблар 
чуқурлашади, қисқаси «яра газак» олади.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling