418
объект (сабаб)ни бартараф этишни назарда тутади. Агар
низо ҳеч қандай асосга эга бўлмаса, унда бу низо
деструк-
тив низо деб юритилади. Бундай низолар ходимлар ўртаси-
даги муносабатларни барбод этади, сўнгра ишлаб чиқариш
жараёнини, бошқарувчиларни издан чиқариш пайида бўла-
ди.
Шуни
назарда тутиш керакки, ҳар қандай
конструктив
низо, агар ўз вақтида олди олинмаса, деструктив низога ай-
ланади, яъни кишилар бир-бирига
нисбатан нафратлари-
ни
намойиш этиш, бўлар-бўлмасга тирноқ
остидан кир из-
лаш, ҳар бир сўздан
илгак топиш, атрофдагиларнинг қадр-
қимматини
ерга уриш, ўзининг фикрини зўрлаб тиркаш,
етилган муаммоларни ҳал қилишдан бош тортиш ҳаракатида
бўлаверадилар. Аксарият ҳолларда конструктив низоларнинг
деструктив низоларга айланиши низода қатнашувчиларнинг
шахсий хислатлари билан боғлиқ бўлади.
Мутахассислар
кишилар ўртасида ортиқча низоларни тарқатишга
сабабчи
бўлувчи олти тоифадаги «низоли» шахсларни ажратишади:
* Намойишкорона шахс. Булар ҳар доим диққат мар-
казида бўлишга интиладилар. Ҳар қандай эҳтиросли
баҳсларнинг ташаббускоридирлар. * Кибр-ҳаволи шахс. Бу-
лар:
• ўзлари ҳақида юқори фикрда бўладилар;
• ўзгаларнинг фикри билан ҳисоблашмайдилар;
• ўзларининг хатти-ҳаракатига танқидий нуқтаи на-
зардан қарамайдилар;
• жиззаки, «териси юпқа», салга хафа бўладилар;
• атрофдагиларга «заҳрини сочадилар».
* Жиловсиз шахс. Булар:
• ўз-ўзини жуда ҳам суст назорат қиладилар;
• беихтиёр ҳаракатлари билан ажралиб турадилар;
• тажовузкор бўладилар;
• жуда ҳам тушуниб бўлмайдиган кишилардир.
* Ўта аниқ шахс. Булар:
• ортиқча талабчан;
• ҳар доим шубҳада;
• ваҳимачи;
• икир-чикирга берилувчан бўладилар.