Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Гуруҳлараро низолар. Бу турдаги низолар, асосан, бир 
йўналишдаги бошқарув гуруҳлари билан штабли бошқарув 
гуруҳлари ўртасида содир бўладиган низоли вазиятларда 
яққолроқ кўринади.
Штабли бошқарув гуруҳларида банд бўлганлар, одатда, 
бир йўналишдаги бошқарув гуруҳларида банд бўлганларга 
қараганда ёш ва иқтидорли кишилар бўладилар. Улар кўпин-
ча «кўча сўзлари» билан муомала қилишни хуш кўрадилар. 
Бу эса гуруҳлар ўртасидаги муомалани жиддийлаштиради. 
Бир йўналишдаги раҳбарлар ахборотларни олиш нуқтаи на-
заридан штабли раҳбарларга тобе эканликларини пеш қилиб, 
улар берган тавсияларни рад этишлари мумкин.


416
Экстремал шароитда бир йўналишдаги раҳбарлар шта-
бли раҳбарлар томонидан қилинадиган тавсияларнинг 
шундай вариантини атайлаб танлайдиларки, бу вари-
ант пировард натижада мазкур ишнинг барбод бўлиши-
га сабаб бўлади. Бу ҳаракат мутахассисларни «ўз ўрнига 
кўйиш» ёки ўч олиш мақсадида қилинган ҳаракат бўла-
ди. Бундан ғазабланган штабли раҳбарлар бир йўна-
лишдаги раҳбарларни ахборотга кириб боришини янада 
қийинлаштириб, уларни ўзларига тобелигини кучайтиради.
Бундай ҳолларда низоли вазият юзага келади ва бора-бо-
ра у пишиб ўзаро тўқнашиш содир бўлади.
Бир корхона доирасидаги бўлимларнинг мақсадлари 
бир-бирига мос тушмаслиги сабабли ҳам тез-тез низолар 
чиқиб туради. Масалан:
• корхонанинг муайян бўлими ўзининг маҳсулотларини 
четга сотиб юқори фойда олишни, шу корхона доирасидаги 
бўлимларга паст нархда сотиб фойда олишдан афзал кўра-
ди;
• кундузги сменада банд бўлган тиббий ходимлар ши-
чиларга хизмат кўрсатиш даражаси паст бўлганлигидан 
кечки сменадаги банд бўлган тиббий ходимлар устидан ши-
коят қилишлари мумкин ва аксинча;
• товарларни сотиш бўлими истеъмолчиларнинг та-
лабини қондириш учун ҳар доим омборда кўпроқ товар 
ғамламаси етарли бўлишини хоҳласа, ишлаб чиқариш бўли-
ми эса бундан манфаатдор эмас. Чунки бундай иш тутиш 
ишлаб чиқариш харажатларининг ошишига, бу эса ўз нав-
батида маҳсулот баҳосининг ошишига олиб келади.
Гуруҳлараро низолар ўз табиатига кўра аралаш низо-
лардир. Чунки уларнинг вужудга келиши барча юқоридаги 
низо турлари таъсири остида бўлади.
Мавҳумлигига қараб низолар очиқ ёки ёпиқ кўриниш-
ларда бўлиши мумкин.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling