Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Master Card ва Visa пластик карталари жорий қилинди. Ин-
тернет сервислар орқали маркетинг муҳим функцияларни 
амалга оширди. Мижозлардан буюртмалар қабул қилиш, те-
лефон орқали мижозларга уланиш, online-маслаҳат ёрдами-
да истеъмолчилар билан боғланиш ва ҳоказолар амалиётга 
кириб келди.
Интернет-маркетинг ёрдамида бозорлар, истеъмолчилар 
ва баҳолар тўғрисида аниқ маълумотлар тўплаш, реклама-
лардан фойдаланиш, рақобатчилар ҳақида маълумотлар – 
булар анча арзон ва ишончлидир.


409
Фирмаларнинг интернетга боғланиши бизнес хара-
жатларни 15-20 фоизга камайтиради, фойдани эса кўпай-
тиради. Лекин интернет магазинлар кунига 24 соат ва 
ҳафтасига етти кун ишлаши керак. Интернет бизнес фа-
олликни ривожлантиради, фойдани кўпайтиради харидор 
учун жуда қулай шароит яратилади. У интернет магазинлар 
орқали куннинг исталган вақтида савдони амалга ошира-
ди. Истеъмолчилар доимо интернет хизматларидан фойда-
ланиб турадилар, сотиб олиш ва сотиш оддий воқеликка 
айланади. Савдо-сотиқдаги муваффақият интернет магазин-
лар орқали тез ва ишончли бўлмоқда. Интернет магазин-
дан фойдаланиш АҚШда миллионлаб оилаларни қамраб 
олмоқда. Россияда эса 200 минг мижозни қамраб олган. Бу-
лар асосан Мос-ква ва Санкт-Петербург шаҳарларига тўғри 
келмоқда.
Интернет хизматларидан асосан ўрта ёшдаги (25-45 
ёшли) шахслар доимо фойдаланадилар. Мижоз буюртма бе-
ради, буюртмада товар коди, миқдори ва баҳоси кўрсатила-
ди. Шулардан кейин шартнома тузилиб, имзолар қўйилади. 
Интернет магазин пулларини ўтказади. Кодлар, телефон 
рақамлари, электрон имзолар аниқланади, шу тариқа биз-
нес юритилади. Ишлаб чиқарувчилар истеъмолчиларни
истеъмолчилар ишлаб чиқарувчиларни излаб юрмайди. Бу-
ларнинг ҳаммасини интернет магазин бажаради.


410

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling