Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Инновацион жараённинг асосий таркибий


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

18.2. Инновацион жараённинг асосий таркибий 
қисмлари.
Ҳозирги замонда инновацион жараёнларни бошқариш 
тизими турли вазиятларга мосланувчан бўлиб, комплекс 
характерга эга. Унинг зиммасига маҳсулотни ишлаб 
чиқаришга жорий этиш, ташкилий тузилма шаклларини ва 
бошқарувчилик функцияларини қайта тузиш, янгиликлар-
ни амалиётга жорий этиш инновацион жараёнларни боши-
дан охиригача бошқариш имкониятини таъминлаш каби 
бир қатор вазифалар юклатилади. Кенг кўламли ташкилий 
ва иқтисодий фаолиятни қамраб олувчи мазкур жараён 
ташкилий жиҳатдан ўзига хос хусусиятга эга. Бу хусусият 
қуйидагича намоён бўлади.
Инновацион 
фаолиятни 
ташкилий 
жиҳатдан 
бошқаришга масъул турли бўлим ва хизматлар ташкилот 
иерархиясининг ҳар хил поғонасида жойлашган. Улар ўр-
тасида ўзаро боғланишга имкон берувчи алоқалар тизими 
ўрнатилган. Инновацион жараёнларни бошқариш тизими-
нинг ташкилий элементлари ихтисослашган бўлинмалар, 
илмий изланишлар талаб этиладиган маҳсулотлар ишлаб 


401
чиқаришга ихтисослашган йирик фирмалар таркибида таш-
кил этиладиган, ташкилотнинг техник сиёсатини ишлаб 
чиқиш билан шуғулланувчи ҳар хил кенгашлар, қўмиталар, 
ишчи гуруҳлардир. Бу бўлинмалар фаолиятининг бош 
мақсади инновацион жараёнларнинг устувор йўналишлари-
ни белгилашдан иборат. 
Янги хил маҳсулотлар лойиҳасини тайёрлаш ва амалга 
ошириш билан банд марказий хизмат тизими – инновацион 
жараёнларни ўзаро мувофиқлаштириш, ягона техник сиё-
сатга амал қилинишини таъминлаш, инновацион фаолият 
устидан назорат ўрнатиш билан машғул.
Янги маҳсулотлар билан ишлайдиган бўлинмалар ни-
сбатан мустақил ташкилий тузилмалар бўлиб, уларнинг 
асосий вазифаси ташкилот миқиёсидаги барча инноваци-
он жараёнларни, техник жиҳатдан ривожланишнинг мақсад 
ва йўналишларини ўзаро мувофиқлаштириш, инноваци-
он фаолият дастурлари ва иш режаларини ишлаб чиқиш, 
янги маҳсулотни лойиҳа даражасидан то амалга ошири-
лгунича кузатиб бориш, янги маҳсулотларнинг лойиҳавий 
ҳужжатларини муҳокама этишдан иборат. Мақсадли 
лойиҳалар асосида илмий изланишлар уюштирувчи, янги 
маҳсулотларни яратиб ишлаб чиқаришга жорий этиш би-
лан шуғулланувчи махсус гуруҳлар нисбатан мустақил таш-
килий тузилмалар бўлиб, уларнинг асосий вазифаси инно-
вацион лойиҳаларни тайёрлаш, ривожлантириш, амалиёт-
га татбиқ этиш ва кенг кўламда янги маҳсулотни ишлаб 
чиқаришни йўлга қўйиш жараёнларини узвий боғлиқ ҳолда 
амалга оширилишини таъминлашдан иборат.
Ташкилий тузилмани ривожлантириш марказлари таш-
килий ва иқтисодий жараёнлар билан бевосита алоқадор 
бўлмаган, нисбатан мустақил ташкилий тузилмалардир. 
Уларнинг иш вазифалари алоҳида белгиланади.
Ишлаб чиқариш бўлинмалари қошидаги НИОКР бў-
лимлари янги ҳамда истиқболли ғояларни излаш ва 
лойиҳалаштириш, вақти-соати келганда уларни тезлик би-
лан ишлаб чиқаришга жорий этиш билан шуғулланади.


402
Венчур бўлинмалари, асосан, йирик компаниялар 
қошида таркиб топади. Венчур фондларининг капитал 
маблағлари кўпинча янгидан иш бошлаётган фирмаларни 
ривожлантириш учун сарфланади. Кейинчалик бу фирма-
лар йирик компания таркибига киритилади ёки улар билан 
узоқ муддатли алоқалар ўрнатилади.
Инновацияларни муваффақиятли амалга ошириш омил-
лари Венчур жамғармалари билан чамбарчас боғлиқ. Вен-
чур инвестициялари механизмининг оддий банк кредитла-
шидан асосий фарқлари қуйидагилардан иборат:
- саноатга инвестиция қилинаётган маблағ кредит бўйича 
фоизлар шаклида инвесторга бевосита қайтиб келмайди.
- инвестор ўзи қўшган маблағига мос равишда ком-
паниянинг акциялар пакетини харид қилади ва ишлаб 
чиқаришни ривожлантиришга эътибор бериб, ўз фойдасини 
акциялар қийматининг ошишидан, янги акциялар эмисси-
ясидан ва бу акцияларни кейинчалик бошқа шахсларга со-
тишдан топади.
Венчур жамғармалари ишларининг стандарт усуллари:
- инвестиция қилинадиган компанияларни қидириш ва 
танлаш;
- истиқболли компанияни ўрганиш даври(1,5 йилгача);
- инвестиция қилинадиган компанияни баҳолаш;
- битимни бевосита амалга ошириш;
- инновацион лойиҳаларни тайёрлаш ва рўёбга чиқариш 
билан боғлиқ тадбирларни рағбатлантиришга ихтисосла-
штирилган ва марказлаштирилган фондлар. Улар ярати-
лган янги маҳсулотни кенг кўламда ишлаб чиқариш жа-
раёнини уюштириш мақсадида соф фойда ҳисобидан 
олинган маблағлар эвазига шакллантирилади. Венчур 
фирмалари ҳам айнан шу хил маблағлар ҳисобига очила-
ди. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш бўлинмаларида инно-
вацияларни татбиқ этишга қаратилган чора-тадбирлар-
ни рағбатлантириш фондлари – мазкур бўлинмаларнинг 
эҳтиёжларини қон-дириш билан боғлиқ; НИОКРнинг ама-
лий фаолиятини рағбатлантириш учун ташкил этилади.


403
Консультацион 
ва 
таҳлилий 
фаолият 
билан 
шуғулланувчи гуруҳлар. Уларнинг фаолият доирасига таш-
килий ва иқтисодий технологияларнинг ривожланиш хусу-
сиятлари тамойилларини ўрганиб чиқиб, уларнинг келажа-
гини башорат қилиш, янги маҳсулотга нисбатан бўладиган 
талабни урганиш, истиқболли ғояларни танлаб олиш, ил-
мий изланишларнинг мавзуси ва йўналишини белгилаб бе-
риш, турли хил фаолиятни мувофиқлаштириш каби вазифа-
лар киради.
Ташкилий фаолиятнинг алоҳида хусусиятлари:
- янги ташкил этилаётган фирмаларга катта бўлмаган 
ижара ҳақи олиб, иморатларни, лабораторияларни, тажри-
ба-синов майдончалари ва ҳоказоларни топширади;

имтиёзли 
равишда 
турли 
хил 
хизматлар 
курсатилади,масалан, ташкилий бошқарувчилик, техник, 
иқтисодий ва юридик масалалар юзасидан экспертлар ёрда-
мидан фойдаланиш.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling