Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Дунё мамлакатларининг инновацион ривожланиши
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИТТКИ харажатлари бўйича дунёнинг етакчи мамлакатлари Мамлакат- лар ИТТКИ харажатлари ЯИМга нисбатан %
- Хитой 1,8 2 2 232 372,8 396,3 15,3 19,8 20,3 Япония
- Ҳиндистон 0,9 0,9 0,9 43 66,5 71,5 2,7 3,7 3,7 Франция
Дунё мамлакатларининг инновацион ривожланиши
бўйича халқаро рейтинги 31 Глобал инновацион индекси – GII Технологик тайёргарлик индекси – NRI Ахборот коммуникация технологиялари индекси – GITR Глобал рақобатбардошлик индекси – GCI 1 Швейцария 1 Сингапур 1 Корея Рес- публикаси 1 Швейцария 2 Швеция 2 Финляндия 2 Дания 2 Сингапур 3 Англия 3 Швеция 3 Исландия 3 АҚШ 4 АҚШ 4 Нидерландия 4 Англия 4 Германия 5 Финляндия 5 Норвегия 5 Швеция 5 Нидерландия 25 Хитой 62 Хитой 82 Хитой 60 Хитой 66 Ҳиндистон 89 Ҳиндистон 131 Ҳиндистон 55 Ҳиндистон 49 Россия 41 Россия 45 Россия 45 Россия 69 Бразилия 84 Бразилия 61 Бразилия 75 Бразилия 54 ЖАР 75 ЖАР 88 ЖАР 49 ЖАР Юқоридаги давлатлар иқтисодиётида бўлаётган ўзгари- шлар (ИТТКИ) илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига ажратилаётган инвестицияларга бевосита боғлиқ бўлмоқда. Масалан, 2015 йилда Глобал ИТТКИ харажатла- рида биргина АҚШнинг улуши 26,4 фоизни ташкил этмоқда. 31 2016 Global R&D Funding Forecast Winter 2016, p5 396 ИТТКИ харажатлари бўйича дунёнинг етакчи мамлакатлари Мамлакат- лар ИТТКИ харажатлари ЯИМга нисбатан % ҳисобида ИТТКИ харажат миқдори млн.доллар ХҚП бўйича ИТТКИ харажат жамига нисбатан % ҳисобида 2012 й. 2015 й. 2016 й. 2012 й. 2015 й. 2016 й. 2012 й. 2015 й. 2016 й. АҚШ 2,8 2,8 2,8 447 496,8 514 32 26,4 26,4 Хитой 1,8 2 2 232 372,8 396,3 15,3 19,8 20,3 Япония 3,4 3,4 3,4 160 169,6 166,6 10,5 9 8,5 Германия 2,8 2,9 2,9 92 107,4 109,2 6,1 5,7 5,6 Корея Рес- публикаси 3,6 4 4 59 74,5 77,1 3,8 3,9 3,9 Ҳиндистон 0,9 0,9 0,9 43 66,5 71,5 2,7 3,7 3,7 Франция 2,3 2,3 2,3 52 59,2 60 3,4 3,1 3 Россия 1,5 1,5 1,5 38 51,5 50,9 2,5 2,7 2,6 Бошқа давлатлар 0,4 0,4 0,4 394 483,7 502,1 23,7 25,7 26 Жами 2 1,6 1,7 1517 1882 1947,7 100 100 100 Миллий инновацион фаолиятнинг ривожланишини умум- лашган кўринишда акс эттирувчи, аҳоли жон бошига тўғри келувчи илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишла- ри (ИТТКИ) харажатлари бўйича эса ИХТТ мамлакатлари ва бошқа мамлакатлар ўртасида кескин фарқ мавжуд. Хусусан, 2014 йилда АҚШ, Германия, Япония, Корея Республикаси каби мамлакатларда ушбу кўрсаткич ўртача 1300 долларни ташкил этгани ҳолда, Хитой, Россия каби ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида бу кўрсаткич ўртача 260 долларга тенг бўлди. 2014 йилда ҳар минг кишига тўғри келувчи илмий ходимлар сони Корея Республикасида 13,5 киши, Япония- да 10,5 киши, АҚШда 8,9 киши, Европа Иттифоқидаги 28 давлатда 7,7 кишини ташкил этгани ҳолда, ушбу кўрсаткич Россияда 6,6 киши, Хитойда эса 2,0 кишига тўғри келади. Саноат жиҳатидан тараққий этган мамлакатлар тажрибаси кўрсатишича, ИТТКИ харажатларининг катта қисми тажри- 397 ба-конструкторлик ишланмаларига сарфланади. Мисол учун, АҚШда 2016 йилда ИТТКИ харажатларининг 64 фоизи та- жриба-конструкторлик ишланмаларига, 20 фоизи амалий тадқиқотларга, 16 фоизи эса фундаментал тадқиқотларга сарфланиши режалаштирилган. Бажарилган фундаментал тадқиқотлар учун сарфланган маблағларнинг 56 фоизи уни- верситетлар, қолган қисми хусусий сектор томонидан ўзла- штирилган. Ривожланаётган мамлакатлар улушининг ортиб бориши Хитой ва Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келмоқда. Хитой 1999 йилда юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича АҚШдан 10 баробар (маҳсулот қиймати бўйича) ортда қолган эди. Лекин 2014 йилга келиб ушбу кўр- саткич бўйича АҚШга тенглашди. Инновацион иқтисодиётга эга мамлакатда илмий тадқиқотларнинг сезиларли қисми бозорларда сотилади. Ушбу маҳсулотлар асосида мамлакатнинг фан сиғимкорлиги юқори даражада бўлган. 2015 йилда жаҳоннинг юқори тех- нологиялари бозорида АҚШ катта обрўга эга бўлган. АҚШ мураккаб электроника, дастурий таъминот, фарма- цевтика маҳсулотлари, тиббиёт технологиялари, биотехно- логиялар, ракета-космос технологиялари бўйича ҳам АҚШ олдинда бормоқда. Ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида миллий иқтисо- диётнинг инновацион ривожланиш йўлига ўтказиш учун қайта ишлаш тармоқларига технологик даражасини қайта қуриш зарур. Бу муаммо «қувиб етадиган модернизациялаш» моделига мувофиқ илғор, амалиётдаги юқори самарадорлик- ни намойиш этаётган Ғарб технологияларини оммавий ва са- марали ўзлаштириш орқалигина ҳал этилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling