Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Суғуртанинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

17.4. Суғуртанинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва 
функциялари.
Суғуртанинг ижтимоий моҳияти деганда, жамиятга хиз-
мат кўрсатиб, турли бизнес йўналишларида фаолият олиб 
бораётган жисмоний шахс ёки корхоналарни турли суғурта 
ҳодисаларидан кўрган зарарларини қоплаш йўли билан ўз 
бизнес фаолиятини давом эттириб, унинг фаолиятидан ман-
фаатдор томонларнинг эҳтиёжларини қондиришда давом 
этиш имкониятини қайтариш тушунилади. 
Иқтисодий моҳияти шундаки, кўрилган зарар кўплаб 
суғурталанувчилар ўртасида тақсимланади. Улар кўпчилик 
бўлганлари учун суғурта бадали сезиларли даражада оғир бўл-
майди. Шу билан бирга, суғурталовчи ҳам бекорга фаолият 
юритмайди. Суғурта бадали миқдорини аниқлашда эҳтимоллар 
назарияси қонуниятларидан кенг фойдаланилади.


388
Суғурта воситасида алоҳида бизнес юритувчи тадбиркор-
лар тузилмалари ва жамиятнинг иқтисодий манфаатлари бир 
хилда таъминланади. Бу уч таркибли бир бутун манфаатдор-
ликни таъминлаш вазифаси суғуртанинг асосий функцияси 
ҳисобланади. 
Суғуртанинг асосий вазифаларига эътибор қаратиш 
унинг туб моҳиятини янада аниқроқ очиб беради. 
Руҳий омилни ҳисобга олиш принципи – суғурталаш объ-
ектларини ажратиб олишда инсонларнинг қайси масалада 
кўпроқ хавотирланиши ҳисобга олинади. Соғлом бўлиш, 
иқтисодий барқарорлик, тасодифлардан ҳимояланган бў-
лиш, болалар келажаги, бизнеснинг бардавомлиги ва бошқа 
масалаларда хотиржам бўлишга интилиш суғурталанишга 
ундаши табиий. Эҳтиёж эса талабни туғдиради. Талабни 
қондирувчи усул ва воситалар таклиф кўринишида майдонга 
чиқади.
Бирдамлик ва зарарни тақсимлаш принципи – иқтисодий 
ресурсларни бирлаштириш принципининг мантиқий даво-
ми бўлиб, табиий офатлар, ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар, 
айрим воқеалардан асосли равишда хавотирга тушган кўп-
чилик ичидан саноқли тасодифий суғурталанувчилар худди 
ўша шартномада кўрсатилган вазиятга тушиб қолганларида, 
улар кўрган моддий зарарни биргаликда, кўрилган зарарни 
гўёки тақсимлаш йўли билан бартараф этишни билдиради. 
Гарчи суғурталанувчилар келишилган бадалларни тўласа-
лар-да, суғурта ташкилоти қопламани суғурта ҳодисасига 
рўпара келмай қолган бошқа суғурталанувчиларнинг ба-
даллари ҳисобидан, уларнинг номларидан тўлаб, шартнома 
шартларини бажаради. Шу жиҳати билан суғурта компания-
си «савдо карвонидаги оқсоқол» вазифасини бажаради. Ўза-
ро муносабатлар шартнома шартларини бажариш тимсолида 
амалга оширилади. 
Эквивалентлик – мутаносиблик принципи. Оддий ми-
солда тушуниб олиш мумкин. Автомобилнинг тўлиқ 
қиймати 100 млн. сўм. Уни чақмоқ уришидан 50 млн. сўм-
га суғурталанди. Демак, машинанинг 50 фоиз қиймати 
суғурталанган бўлади. Тасодиф туфайли чақмоқдан 20 млн. 
сўмлик зарар кўрганлик аниқланди. Суғурта қопламаси 50 
фоиз, яъни 10 млн. сўм тўланади. Чунки шартнома автомо-
биль қийматининг ярмига тузилган эди. Ёки тўланган бадал 


389
30 млн. сўм эмас, ихтиёрий бўлгани учун 15 минг сўмни 
ташкил этган эди.
Бехослик принципи. Суғурта ҳодисаси ким билан юз бе-
ради, ким умрида бирон марта ҳам бундай ҳодисага рўба-
ро келмайди – ҳеч ким билмайди. Суғурта ҳодисалари ку-
тилмаганда, бехосдан рўй беради. Қачондир ким биландир 
шундай ҳодисалар рўй бергани учун ундан кўрилиши мум-
кин бўлган эҳтимолий зарарлар кўп йиллик кузатишлар, 
таққослашлар, умумлаштиришлар, ҳисоб-китоблар билан 
аниқланади. Бехос юз берадиган воқеа-ҳодиса ва вазиятлар-
нинг эҳтимоллигидан келиб чиқиб тарафларнинг бадал сум-
малари аниқланади. Шартнома шартлари ишлаб чиқилади. 
Суғурта кутилмаганда содир бўлиши мумкинлиги учун ха-
вотирлик келтириб чиқарадиган ҳодисалар бўйича амалга 
оширилади. Янги суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилишида 
бизнесдаги бехосликларни ҳам ҳисобга олиш мумкин, ҳатто 
керак. Айтайлик, халқаро тўлов валютаси курсининг ўзгари-
ши, талаб йўқлиги учун импорт қилинган молларни экспорт-
га чиқариш ва бошқалар.
Суғуртанинг моҳиятини белгиловчи функциялар – ри-
склилик, огоҳлантирувчи ва омонатлиликдир. 
Риск (хавф-хатар, таваккал)лилик функцияси суғуртанинг 
бош функцияси бўлиб, шу функция орқали қайта тақсимлаш 
рўёбга чиқади. Рисклилик туфайли тасодифий, кутилмаган 
вазиятлардан зарар кўрган шахслар ёки корхона ташкилот-
ларга пулли ёрдам кўрсатилади. Омонатлилик функцияси 
ҳаётни суғурталаш шартномалари ёрдамида пул жамғариш 
ва шу йўл билан эришилган турмуш фаровонлиги даража-
сини кафолатлашни амалга оширишда кўзга ташланади. Шу 
йўл билан суғурта омонатларни жамғаришда ҳам иштирок 
этади. 
Ҳар қандай молиявий категория каби суғурта ҳам на-
зорат функциясини бажаради. Яъни қатъий мақсадли ша-
кллантирилади ва сарфланади. Мақсадли шаклланти-
рилган жамғармани суғурталанувчилар ўртасида тўғри 
тақсимланишининг назорати юқорида айтиб ўтилган асо-
сий функцияларнинг шартнома мазмунига мос равишда 
амал қилиниши назорат сифатида ҳам амал қилади. Суғурта 
ҳаракатларининг тўғрилиги устидан суғуртавий-молиявий 
назорат тизимидаги шаффофликни таъминлайди. 


390
Суғурта 
хизматлари 
кўрилган 
зарарларни 
суғурталанувчилар ўртасида тақсимлаш орқали хўжа-
лик юритувчи субъектларнинг ҳар бирида алоҳида катта 
миқдорда турли суғуртавий захиралар сақлаш ва шу муноса-
бат билан кўплаб маблағларнинг ишлаб чиқариш айланмаси-
дан четга чиқиб бекор туриб қолишини олдини олади. 
Суғуртани турлича таснифлаш мумкин. Ҳуқуқий табиати 
нуқтаи назаридан иккита асосий шакли бор. Улар мажбурий 
ва ихтиёрий суғурта шаклларидир. Мажбурий суғурталаш 
қатъий тартибда, амалдаги қонунчилик даражасида амалга 
оширилади. Мажбурий суғурта турлари ва амалга ошири-
лиш шартлари қонунчилик билан белгиланадиган тадбирлар 
йиғиндисидир.
Ихтиёрий суғурта эса суғурталовчи ва суғурталанувчи 
ўртасидаги ўзаро муносабатлар асосида белгиланадиган 
суғурта маҳсулотларини билдиради.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling