Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Мажбурий суғурта қуйидаги асосий қоида ва тала-


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Мажбурий суғурта қуйидаги асосий қоида ва тала-
блардан келиб чиқиб ташкил қилинади: 
1. Суғурталовчи қонунда белгиланган тартиб ва муддат-
ларда муайян объектларни суғурталаш, суғурталанувчилар 
эса тегишли суғурта тўловларини амалга оширишлиги зару-
рияти;
2. Қонунда кўзда тутилган объектларни мажбурий 
суғуртага тўлиқ қамраб олиш принципи;
3. Қонунда кўзда тутилган объектларнинг мажбурий 
суғуртага олдиндан белгиланган тартибда қўлланилиши 
принципи;
4. Мажбурий суғуртанинг суғурта тўловлари амалга оши-
рилган ёки йўқлигидан қатъи назар амал қилиниши принци-
пи;
5. Мажбурий суғуртанинг муддатсизлиги принципи;
6. Мажбурий суғурта бўйича суғуртавий, таъминотнинг 
меъёрлаштирилиши принципи.
7. Ҳуқуқий муносабатларнинг ҳокимият мулкий тавсифи-
га эга бўлиш принципи;
8. Суғурталашнинг бюджет маблағлари ҳисобидан ҳам, 
суғурталанувчининг ўз маблағлари ҳисобидан ҳам амалга 
оширилиши мумкинлиги принципи;
Ихтиёрий суғурта қуйидаги асосий қоида ва талаблардан 
келиб чиқиб йўлга қўйилиши мумкин:


391
- ихтиёрий суғурта қонун доирасида ва ихтиёрийлик асо-
сида амал қилиниши принципи;
- суғурталашдаги ихтиёрийлик тўлиқ суғурталовчи их-
тиёридаги принцип;
- ихтиёрий суғурта билан танлов бўйича қамраб олиш 
принципи;
- ихтиёрий суғурта ҳар доим суғурталаш муддати билан 
чекланиши муддати;
- ихтиёрий суғурта бир марталик ёки даврий тўловлар 
амалга оширилган тартибда амалда бўлиши принципи;

суғуртавий 
таъминот 
ихтиёрий 
суғуртада 
суғурталовчининг хоҳиши билан белгиланади. Юз минг сўм-
лик мулкни 20 млн. сўмга ҳам суғурталаш мумкин.
- ҳуқуқий муносабатлар ихтиёрийлик тавсифига эгалиги 
принципи;
- фақат суғурталовчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 
амалга оширилиши принципи;
Суғуртада уч томон иштирок этади: суғурта ташкилот-
чиси ёки суғурта компанияси, суғурталовчи кимнинг манфа-
атини кўзлаб суғурта шартномаси тузган бўлса, ўша шахс. 
Суғурталовчи билан суғурталанувчи битта шахс бўлиши ҳам 
мумкин. 
Мажбурий суғуртанинг турлари қуйидагилар бўлиши 
мумкин:
- умумфойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ичимлик суви ва 
автомобиль транспортларининг йўловчилари. Суғурта бада-
ли чипта нархига қўшилган бўлади;
- ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлиш, яраланиш, ка-
саллик орттириб олиш ҳолатларидан;
- транспорт воситаси эгаларининг фуқаролик маъсулия-
ти;
- солиқ хизмати органлари ходимлари, котиблар, 
ҳайдовчилар, электриклар каби хўжалик ишчилари 
шаҳодатланган тартибга киритилмаган;
- қурилиш рисклари. Қурувчи билан буюртмачи ўртаси-
даги шартномалар суғурталанади.
Суғурта қуйидаги турларга ажратилади:
- юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки суғуртаси;
- бахтсиз ҳодисалардан суғурта;
- ҳаётни суғурталашга тааллуқли суғурта турлари;


392
- тиббий суғурта турлари;
- транспорт воситалари суғуртаси;
- юклар суғуртаси;
- тадбиркорлик рисклари суғуртаси;
- жавобгарлик суғуртаси.
Санаб ўтилган суғурта турларини гуруҳларга бирлашти-
риш ҳам мумкин.
1-гуруҳ: шахсий суғурта. Ўз ичига бахтсиз ҳодисалардан 
ва касалликлардан суғурта, тиббий суғурта турларини 
қамраб олади. Ҳаёт суғуртаси деб ҳам аталади.
2-гуруҳ: мол-мулк суғуртаси. Транспорт воситаси, юк лар ва 
мол-мулкнинг бошқа турлари суғурталари (уйдаги мол-мулк, 
ҳайвонлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ва бошқалар)
3-гуруҳ: молиявий рисклар суғуртаси. Улар жумласига 
кредитни қайтариш риски суғуртаси, бошқа молиявий ри-
склар киритилади.
4-гуруҳ: жавобгарлик суғуртаси. Траспорт воситалари 
эгаларининг жавобгарлиги суғуртаси, юк ташувчилар, юк-
хоналар жавобгарлигининг суғуртаси, касбий жавобгарлик 
суғуртаси ва бошқалар киради.
Суғурта юридик ва жисмоний шахсларнинг бадаллари 
ҳисобига ташкил этилган жамғармадан фойдаланиб, улар 
ичидан зарар кўрганларини йўқотишларини қоплаш орқали 
манфаатларни ҳимоя қилишдир. Суғурта тури муайян, аниқ 
суғурта хизмати бўлиб, суғурта компанияси томонидан иш-
лаб чиқилиб унга аъзо бўлиш таклиф қилинади. Суғурта 
компаниялари таклиф қиладиган маҳсулот бу суғурта 
ҳимоясидир. Улар ҳам фойда ёки зарар кўришлари мумкин.
Суғурта хизмати компаниясида иқтисодчи, математик, 
биологй, ҳуқуқшунос, шифокор, психолог, муҳандис, тар-
жимон, молиячи ва бошқа-бошқа мутахассислар меҳнат 
қилишади. Бизнес юритувчи ўз соҳасининг технологи бўли-
ши билан бирга, энг аввало, иқтисодчи – тежамкорлик билан 
хўжалик юритувчидир. Бизнес эгаси технологиянинг юқори 
томонларини яхши билгани сабабли молиявий воситачилар 
– банклар, суғурта компаниялари билан ҳамкорлик қилади. 
Бу компанияларнинг бақувватлиги иқтисодиётнинг узлуксиз 
ривожланиши кафолати ҳисобланади.


393

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling