Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


XVIII БЎЛИМ. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

XVIII БЎЛИМ. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ
18.1. Инновацион фаолиятнинг характерли жиҳатлари 
ва хусусиятлари.
Жаҳон 
мамлакатларининг 
иқтисодий 
ривожлани-
ши тўғридан-тўғри, инновацион жараёнлар билан узвий 
боғлиқликда бўлмоқда.
Инновацион иқтисодиётда мутлоқ янги билимларнинг база-
сини яратиш, тўплаш, тарқатиш ва улардан ишлаб чиқариш жа-
раёнларида фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади.
Инсон капиталига инвестициялар сарфлаш (сунъий ақл 
– нейро кибернетика, мия ҳужайраларини компьютерлаш
сунъий ақл яратиш) катта самара бермоқда. Номоддий ак-
тивлар фирмалар, корпорациялар мулкида алоҳида ўрин 
эгалламоқда.
XXI аср бошларида дунёнинг йигирмадан ортиқ (АҚШ, 
Япония, Корея, Финляндия, Швейцария, Германия, Англия ва 
бошқалар) мамлакати инновацион иқтисодиётга эга давлатлар 
сифатида тан олинди. Ушбу мақсадлар ЯИМ барқарор ўсиб 
боришида яққол намоён бўлмоқда:
- янги технологиялар яратиш ва улардан ишлаб чиқариш 
жараёнида фойдаланиш, фан-техника тараққиёти ютуқлари 
ахборот базасини яратиш;
- янги коммуникацион технологиялар асосида инноваци-
он жараёнларни ривожлантириш асосида халқаро бозорда 
маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш;
- иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекис-
тон учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва жон 
бошига ЯИМ ишлаб чиқариш бўйича ўрта ва юқори даро-
мадли мамлакатлар қаторига кириш (башорат қилинмоқда) 
мўлжалланмоқда.
Ўзбекистонда меҳнат унумдорлиги ўрта даромадли мам-
лакатлар кўрсаткичларидан 2013 йил 56,1 фоизни ташкил 
этган бўлса, 2016 йил 63,4 фоизни ташкил этмоқда. Бундай 
ислоҳотлар натижасида ЯИМ таркибида ҳозирги вақтда ин-


394
новациялар улаши 0,2 фоизни ташкил этаётган бўлса, яқин 
келажакда бу кўрсаткични 1 фоизга етказиш ҳаётий масала-
дир. 
Инновацион жараёнларда бизнес субъектларининг улу-
ши етарли эмас. Бизнес субъектлари фаолиятига инновацион 
ёндашув керак, илм-фан инсон учун номаълум бўлган янги 
ишлаб чиқариш воситаларини вужудга келтиради. Қишлоқ 
хўжалигининг фермерчилик муносабатларини тубдан ислоҳ 
қилиш учун биотехнология ва янги навлардан фойдаланиш 
зарур.
Такрор ишлаб чиқаришга ўхшаган янги илм-фан, тех-
нологиялар, инновациялар бир-бирига боғлиқ бўлиб, кет-
ма-кетлик асосида ривожланиб бормоқда. Инновацион ри-
вожланишнинг хорижий тажрибаси, АҚШда инновацион 
иқтисодиётнинг ривожланишида йирик технопарклар, мах-
сус бизнес инкубаторлар (3000 дан кўп), венчур (1,3 трлн. 
доллар) жамғармалар ёрдамида АҚШда яратилаётган инно-
вацияларнинг 2/3 қисми давлат ва тадбиркорлик шерикчи-
лигида вужудга келмоқда (албатта, университетлар илмий-
тадқиқот лабораториялари иштирокида). Бугунги кунда 
АҚШда 12,5 мингдан ортиқ илмий-тадқиқот марказлари 
мавжуд.
АҚШда «Уч ёқлама спирал», яъни «илм-фан, давлат ва 
бизнес» тузилмалари ўртасидаги алоқалар инновацион ри-
вожланишни вужудга келтирмоқда, ташқи ва ички инвести-
циялар жадал ривожлантирилмоқда.
Буюк Британияда эса фундаментал илмий-тадқиқот ва 
тажриба-конструкторлик ишлари муҳим роль ўйнамоқда. 
Англияда таълим олаётган хорижий талабалар 420 мингдан 
ортиқ бўлиб, АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди. Но-
бель мукофотларини олишда ҳам Англия 2-ўринда (АҚШдан 
кейин). Англия университетларида инновацион лойиҳадан 
келган фойданинг 50 фоизини автор-олим олади, 25 фоизини 
факультет илмий кенгаши, 25 фоизини университет илмий 
бўлими олади.
Германия бу соҳада 12-ўринда бўлса-да, иш-
лаб чиқарилган маҳсулотларнинг халқаро бозорда-
ги рақобатбардошлиги бўйича 5-ўринда туради. Европа 
Иттифоқи давлатларида юқори технологиялар иштирокида 


395
маҳсулот ишлаб чиқараётган 10 та йирик компанияларнинг 
5 таси Германияда фаолият юритади. Дунё мамлакатла-
рининг инновацион ривожланиш даражаси турли халқаро 
рейтинглар орқали баҳоланмоқда. Уларга Жаҳон иқтисодий 
форуми томонидан баҳоланадиган Глобал инновацион ин-
декси – GII, Технологик тайёргарлик индекси – NRI, Ахбо-
рот коммуникация технологиялари индекси – GITR, Глобал 
рақобатбардошлик индекси – GCI ларни киритиш мумкин.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling