Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Суғурта муносабатларини такомиллаштиришнинг


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

17.3. Суғурта муносабатларини такомиллаштиришнинг 
бизнес ривожидаги ўрни.
Суғурта муносабатлари тўғрисида сўз юритишдан ол-
дин суғурта муносабатларининг ўрни борасида тўхталиш 
ўринли. Бу муносабат суғурталовчи билан суғурталанувчи 
ўртасидаги муносабатгина бўлиб қолмай, бирга суғур-
таланувчининг ўзаро, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, ўзаро 
ҳимоялаш рискларини биргаликда енгиб ўтишга қаратилган 
муносабатларидир. Суғурталанувчиларнинг ўзаро ёрдам 
кассасини бошқариш ва суғурталанувчилар доирасини кен-
гайтириш вазифаси суғурта компаниясига юкланган бўлиб, 
компания муайян ҳақ эвазига бу ташкилотчилик ишини 
ўз зиммасига олади. Суғурта объекти қийматнинг қандай 
улуши, фоизи етарли бўлиши эҳтимол назарияси ва стати-
стика маълумотларидан, тадқиқот йўли билан ҳисоблаб 
чиқилади. Шу тариқа янги суғурта маҳсулоти шакллана-
ди. Суғуртанинг бизнес ривожидаги иқтисодий ўрни шун-
дан иборатки, бизнес субъектлари табиий офатлар, ёнғин, 
ўғирлик, босқинчилик, антиреклама, технологик четланиш-
лар ва бошқа кўплаб рисклар таъсирида кўриладиган зарар 
ва йўқотишларни худди ўзига ўхшаган ишлаб чикарувчилар-
нинг ёрдамида қоплаб, тезда муайян фойда кўриш илинжи-
да, бир хил тақдирли, турли бизнес субъектларининг ўзаро 
ёрдамини, кўрилган зарарни улар ўртасида бўлиб беришни 
амалга оширади, фаол ташкилотчилик бизнесини юритади. 
Фойда келтирадиган иш ўрни берадиган бизнес эса ҳар доим 
жозибадор бўлган.
Суғуртанинг ижтимоий ўрни муҳим ва фуқаролик жа-
миятида ўзига хос ўрин эгаллайди. Ижтимоий кўпчиликка 
хос масала тўғрисида гапирганда, бизнес инқирозга учраган 
тақдирда кўплаб иш ўрнини йўқотишни, бизнесменнинг ои-
ласи пароканда бўлишдан ташқари, давлат бюджетига тушум-
ни бир мунча камайтиришни эслаб ўтишимиз керак. 
Бизнес бошқарувининг санъат даражасига кўтарили-
ши мулкдор ва унинг ишчи ходимлари учун, балки дав-
лат миқёсида фуқаролик жамияти шаклланиши, яъни 
қонунларнинг устуворлиги, миллий ва диний бағрикенглик, 
мамлакатда тинчлик-фаровонлик ва ободончилик учун 


384
катта аҳамиятга эга. Фуқаронинг иш ўрни, севимли маш-
ғулоти бор бўлса, кайфияти баланд, бахтли ҳаёт кечиради. 
Давлат бюджети даромадларига тушумлар ҳажми орта-
ди. Бошқа бизнес тузилмалар ишлаб чиқараётган товар-
ларни сотиб олади. Натижада ялпи ҳажмлар ортиб бора-
ди. Бу мақсадларга эришишда молия категорияси бўлган 
суғуртанинг ўрни алоҳида. 
Бизнесни ривожлантириш уни тўғри, самарали бош-
қаришга боғлиқ. Бизнес субъекти давлатнинг асл, амалдаги 
ёрдамчиси бўлиб, рисклардан суғурталаниши керак. Суғурта 
билан тадбиркор, фуқаро ва юридик шахслар алоҳида ҳамкор 
бўлиши учун бу компаниялар ўз фаолиятини шакллантири-
ши керак. Бизнес уюшмалар ва бошқа барча субъектлар би-
лан маслаҳатлашиши, ҳисобот бериши, суғурта тўловлари 
тўғрисида, суғурта суммасига нисбатан улуши тўғрисида 
маълумотлар бериши керак бўлади. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш асносида, янги фуқаролик жа-
миятини шакллантириб бораётган мамлакатимиз учун их-
тиёрий суғурта маҳсулотларининг кўпайиб бориши муҳим 
аҳамиятга эга. 
Суғурта давлат томонидан АЖ кўринишида ва хусусий 
компаниялар сифатида ташкил этилиши мумкин. Суғурта 
ишлари мажбурий, ихтиёрий ва иш берувчи томондан амал-
га оширилиши мумкин. Мажбурий суғурта, одатда, давлат 
ва жамият учун муҳим аҳамиятга эга бўлган соҳалар учун 
жорий қилинади. Озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат аҳолиси 
учун муҳим бўлганлиги сабабли қишлоқ хўжалик экинлари 
мажбурий суғурталанади. 
Фуқароларнинг учинчи томон олдидаги мажбури-
ятлари ҳам мажбурий суғурта қилинади: 1) автомобиль 
бошқараётган фуқаро; 2) давлат; 3) автоҳалокатда моддий, 
маънавий ва иқтисодий-жисмоний зарар кўрган фуқаро. Ав-
томобиль ҳайдовчиси жабрланган фуқарога етказилган зарар 
суммасини тўлиқ қоплашга қодир бўлмай қолиши мумкин-
лиги транспорт воситалари мажбурий суғуртасини жорий 
қилишга сабаб бўлади. Масалан, қиймати 200 минг АҚШ 
долларига тенг улоқчи отнинг яроқсиз бўлиб қолишига са-
бабчи бўлган транспорт ҳайдовчиси улоқчи от эгасига то-


385
вон пули тўлай олмаслиги мумкин. Суғурта ташкилоти эса 
ҳайдовчи келтирган зарарни қоплаб беради.
Суғурта турлари ҳаётнинг турли жабҳаларидаги му-
носабатларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Пул 
қўйилмалари, болаларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, 
мол-мулк, ҳайвонлар, никоҳ суғуртаси, табиий офатдан ва 
ёнғиндан суғурта, қишлоқ хўжалиги экинлари суғуртаси ва 
бошқа кўплаб суғурталаш турлари бор. Машҳур футболчи-
лардан бири тўп тепадиган чап оёғининг тўп тепа олиш им-
кониятини катта суммага суғурталаган. Овозини, чиройини 
суғурталаган машҳур кишилар ҳам бор.
Суғурта шартлари стандарт ва индивидуал бўлиши мум-
кин. Ҳарбий ва атом рискидан суғурта шартномалари ҳам 
амалиётда учрайди. Мажбурий суғурта турларининг айрим-
лари, масалан, йўловчининг ҳаёти ва қоп-юки суғуртасининг 
бадали поезд, самолёт, пороходга чиқиш чиптаси нархига 
қўшилган бўлади. 
Хусусан, «ALSKOM» суғурта компанияси 1996 йилда таш-
кил этилган, 2016 йилга келиб компания ўз фаолиятини ати-
ги 10 миллион сўмлик капитал билан бошлаб, ҳозирги кун-
да унинг активлари 43 млрд. сўмга етди. Шакллантирилган 
устав капитали эса 4 млн. евро эквивалент суммасини таш-
кил қилади. Бугун компаниянинг ҳудудий тармоғи 15 та фи-
лиал ва деярли 100 та бўлинмалардан ташкил топган. Ҳозирги 
вақтда компания йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми, со-
тилган суғурта полислари сони, мижозлар, ҳудудий бўлин-
малар сони, моддий-техника таъминоти ва бошқа бир қатор 
кўрсаткичлар бўйича республиканинг нодавлат суғурта таш-
килотлари орасида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Бугун-
ги «ALSKOM» бренди Ўзбекистоннинг етакчи суғурта ком-
паниялари билан рақобат қилишга қодир. Тадбиркорликнинг 
барқарорлиги ва ишончнинг кундан-кунга ортиб бориши эса 
унинг республика суғурта бозорида тан олинганлигини ифо-
далайди.
Компаниянинг 20 йил ичида тузилган суғурта шартно-
малари сони 2,2 млрд. дан ортди. Қабул қилинган суғурта 
мажбуриятлари ҳажми 26,5 трлн. сўмга етди. Йиғилган 
суғурта мукофоти ҳажми 120 млрд. сўмни, тўланган суғурта 


386
қопламалари ҳажми 10 млрд. сўмни ташкил қилади. Жами 
олинган соф фойда 11 млрд. сўмдан иборат.
Инвестицияга йўналтирилган маблағлар 135 млрд. сўм, 
суғурталанган шахслар сони 2,07 миллион киши, ихтиёрий 
ва мажбурий шаклда суғурталанган транспорт воситалари 
сони 930 минг донага етди. 2015 йилда сотилган суғурта 
полислари сони 2014 йилга нисбатан 50 мингтага кўп ва 
221799 донани ташкил қилди.
Бугунги кунда «ALSKOM» шахсий суғуртасининг 17 
тури бўйича иш юритмоқда. Янги суғурта турларини жорий 
қилди. Булар кекса ёшдагиларни бахтсиз ҳодиса ва касалла-
нишдан суғурталаш, абитуриентларни бахтсиз ҳодисалардан 
суғурталашдир.
Жавобгарлик суғуртаси бўйича қуйидаги хизматларни ўз 
ичига олади:
- умумфуқаролик жавобгарлигини суғурталаш;
- қимматбаҳо почта жўнатмаларини сақлаш бўйича почта 
ташкилотларининг жавобгарлигини суғурталаш;
- шартнома мажбуриятларини бажармаслик хавфини 
суғурталаш;
- туристик фаолият субъектлари, аудиториялар, нотариу-
слар, баҳоловчилар, суд бошқарувчилари, божхона брокерла-
ри, солиқ маслаҳатчилари ва риэлторларнинг жавобгарлиги-
ни суғурталаш.
2015 йилда юқоридаги йўналишлар бўйича йиғилган 
суғурта мукофотлари ҳажми 2,7 млрд. сўмни ташкил қилди. 
Компаниянинг қўшимча хизмат тури инветиция билан 
ҳам актив фаолият кўрсатмоқда. 2016 йил 1 январь ҳолатига 
«ALSKOM»нинг жами инвестиция маблағлари 36 млрд. 
сўмдан ортиб кетди. Инвестиция маблағларининг асосий 
улуши банк депозитлари, акциялар ва кўчмас мулкка тўғри 
келади.
Инвестиция портфелининг тузилмаси:
- депозитлар – 4,5 %;
- акциялар – 26,1 %;
- кўчмас мулк – 20,8 %
- устав капитал улушида қатнашиш – 6,4 %;
- берилган заёмлар – 2,1 %;
- бошқа инвестициялар – 0,1 %.


387
Шундай қилиб, 2015 йил давомида «ALSKOM»нинг да-
ромадлари ҳажми 28,4 млрд. сўмни ташкил этди. Шундан 
26,8 млрд. сўм суғурта фаолиятидан, 1,7 млрд. сўм инвести-
ция фаолиятидан олинган даромадлардир.
2015 йил давомида компаниянинг соф фойдаси 2,3 млрд. 
сўмни ташкил қилди. Бизнес-режа кўрсаткичи 103,2 фоиз-
га бажарилди. Бугунги кунда «ALSKOM» умумий суғурта 
тармоғининг 13 та класси бўйича 70 дан ортиқ ихтиёрий ва 
мажбурий суғурта хизматларини кўрсатди.
Давлатнинг дахлсиз суғурта захиралари ҳеч йили ёки 
ҳукумат тасдиқлаган муддатларда барпо этилиб, муддати келган-
да янгилаб турилади. Буғдой дони, ўсимлик мойи, туз, дори-
дармонлар, ёнилғи ва ёғловчи материаллар каби ҳаётий зарур 
озиқ-овқат, кийим ва ҳимоя воситалари захирасининг тасар-
руфи Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва маҳаллий ҳокимият 
бошқаруви ихтиёрига топширилади. Захирадан фавқулодда 
ҳолатлардагина фойдаланилади. Масалан, буғдой дони ниҳоятда 
мўл бўлишига қарамай, биринчи навбатда, захира жамғарилиб, 
эски захира истеъмолга чиқарилиб, алмаштирилади. Бу қоида 
қатъий бўлиб, бажариш мажбурий ҳисобланади. Камида икки 
ойлик озиқ-овқат, тиббий воситалар доимо захирада туриши та-
лаб қилинади. Буни суғурталашнинг алоҳида мажбурий тури деб 
таърифлаш мумкин. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling