Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Суғурта турлари. Мажбурий ва ихтиёрий суғурта


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

17.2. Суғурта турлари. Мажбурий ва ихтиёрий суғурта.
Суғуртага турли соҳа олимлари тилшунослик нуқтаи 
назардан кўп тўхталишмаган. Тахминан унга (тилшунос-
лик нуқтаи назаридан) юз бериши Мавҳум, лекин юз бе-


380
риши эҳтимол бўлган нохуш ҳолатларни олдини олиш ва 
чеклаш мақсадларида мол мулки маблағларининг бир 
қисмида кечиш, суғуриб олиш ҳимоя билан шуғулланувчи, 
олдини олувчи шахсларга бериш деб таъриф бериш мум-
кин. Суғурта хавотирли, хавф-хатар, кутилмаган юз бериши 
мумкин бўлган нохушликлардан ҳимояланиш, шу нохушли-
клар ҳолатини нохушликлар юз берган тақдирда, уларнинг 
таъсир оқибатларини камайтириш, бартараф қилиш учун, 
ўзига ўхшаш ҳолатдаги субъектлар билан биргаликда моли-
явий таъминот ва ҳимоя чораларини кўришдир. Ҳар қандай 
ўртача пул тўплаб, ташкил қилинадиган чора-тадбирни ўз 
мутахассиси шу масала бўйича маъсул қиши ёки ташкилот, 
ишончли ташкилотчиси бўлиши керак. Ўша маъсул субъект 
суғурта ташкилотларидандир. Суғурта ташкилотлари дав-
латга қарашли, акционерлар жамияти кўринишидаги, ком-
пания ва фирмалар бўлиши мумкин. Ҳатто ихтисослашган 
суғурта компаниялари ҳам бор. Суғурта (страхования, страх-
қўрқув, даҳшатларининг олдини олувчи) ихтиёрий ва мажбу-
рий суғурта хизматларининг кўрсатадилар. Суғурта хизмат-
лари мазмуни, шахсий ва жавобгарлик билан боғлиқ бўлиб, 
бу хизматлар суғурта маҳсулотлари деб ҳам юритилади.
Суғурта маҳсулотларининг тури жуда кўп. Ҳаёт, ёшга 
етиш, бахтсиз ҳодисалар, болалар суғуртаси, тиш ва кўз, 
никоҳ, мол-мулк, ёнғин, транспорт воситалари, саёҳат, са-
ломатлик, шартнома, банкротлик, иқтисодий йўқотишлар, 
ҳатто муҳаббат (севган одам билан оила қуриш) суғуртаси 
ҳам бўлиши мумкин.
Тахминан XVII асрнинг охирларида суғурталаш алоҳида 
фаолият (бизнес) тури сифатида шакллана бошлаган. Рос-
сияда биринчи суғурта ташкилоти Рига шаҳрида 1765 йилда 
ташкил топган. 1786 йилдан суғуртага давлат монополияси 
жорий қилинган. Суғурта банк кредитларини суғурталашдан 
бошланиб, ривожланиб борган. Ҳалокатга учраган пул-
лар суғуртаси, қўл юклари суғуртаси, ҳарбий рисклар 
суғуртаси, давлат турар-жойлари фонди суғуртаси, ижарага 
берилган давлат мулклари, транспорт воситалар эгаларининг 
фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси, юклар суғуртаси, депо-
зит (омонат)лар, болалар, болаларни бахтсиз ҳодисалардан 
олдини олиш суғуртаси, уй жиҳозлари, ҳаёт, давлат корхона-


381
лари мулклари, кооператив ва жамоат мулки, қишлоқ хўжа-
лик корхоналари мол-мулки, никоҳ, кредитлар, машиналар-
нинг бузилиб қолиши, пенсия, ёшга етиш, ўлиш ва меҳнат 
лаёқатини йўқотиш, ҳалокатлардан, ёнғиндан, мажбуриятни 
суғурталаш, йўловчиларининг мажбурий суғурта, пенсия, 
ходимларни корхона ҳисобидан суғурталаш, рента (даро-
мадни), тўланмаслик риски, транспорт воситалари, бино-ин-
шоотлар, қурилиш-монтаж ишларини суғурталаш, кемалар-
нинг юкни элтиб топшириши, мактаб ўқувчиларини бахтсиз 
ҳодисалардан суғурталаш ва бошқа янги-янги суғурта турла-
ри ташкил қилиниб келади. 
Суғурта – молиявий категория. Молиянинг ўзи эса – 
иқтисодий категория. Демак, суғуртанинг ҳам иқтисодий ка-
тегория деса хато бўлмайди. Молия категорияси деб таъкид-
ланишининг сабаби бор. Суғурта ташкилотлари кўрилган за-
рарни тақсимлайдилар ва зарар сабабларини, олди олинган-
лиги, чоралар кўрилганлигини назорат қилади. Юз мингта 
бизнесмен ўз фаолиятини суғурталаса, 6-8 минтаси кўри-
лган зарар учун суғурта товони ёки суғурта қопламаси ола-
ди. Ўртада тўпланган маблағ шу эҳтимолни, ташкилот хара-
жатларини тўлиқ қоплаши, захира, фойда ёки ривожланишга 
ҳам етиши керак.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling